Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

"Реал" "Ливерпул"ни яна жазолади. Чемпионлар лигаси финалининг энг яхши беш футболчиси

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ўз тарихида 14-марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган бўлса, Карло Анчелотти тўртинчи бор ушбу кубокни боши узра кўтарди. Улар буни қандай уддалашди? Ишонарли бўлмаслиги мумкин, лекин "Реал Мадрид" ва УЕФА Европа Чемпионлар лигаси кубоги ўртасида қандайдир яқинлик бор. "Қироллик клуби" бош соврин учун босиб ўтган йўли давомида "ПСЖ", "Челси", "Манчестер Сити", "Ливерпуль"ни доғда қолдирди. "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасини шунчаки тасодиф деб аташ мумкин эмас, лекин ундан ҳам даҳшатли нарса бор. Улар плей-офф босқичи доирасидаги учрашувларида мусобақадан чиқиб кетишга жуда келади. Бироқ қандайдир бир неча дақиқалар барчасини ўзгартириб юборди. Шунингдек, финалнинг статистик маълумотларига эътибор беринг: дарвоза томон йўлланган зарба —4, аниқ зарба — 1, гол — 1.

Умумий статистика: дарвоза томон йўлланган зарбалар — 23:4, аниқ зарбалар — 9:1, тўпга эгалик қилиш — 54:46, бурчак тўплари - 6:2.

Чемпионлар лигаси финалида қайси футболчилар ўз сўзни айта олди? Шу сабаб бугун биз ўйинни таҳлил қилиб, мутахасссилар Карло Анчелотти ва Юрген Клоппнинг ишига субъектив баҳо беришга қарор қилдик.

Максимал очколар сони — 10 (минимум — 6,0).

ЧEМПИОНЛАР ЛИГА ФИНАЛИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИЛАРИ

Тибо Куртуа — 9.0. “Ўйиннинг энг яхши футболчиси” соврини бельгиялик дарвозабонга топширилади. Бизнингча бу қарорга ҳеч ким қарши эмас. Сабаби, ўйинда Тибодан кўра яхшироқ ҳаракат қилган футболчи йўқ эди. "Ливерпуль" "Реал" дарвозасига 9 марта аниқ зарба йўллади ва барчасига бельгиялик “девор” тўсиқ бўла олди. Куртуа томонидан қилинган бешта сейвни алоҳида эътироф этиш керак. Чунки, у дейарли имкони йўқ жойдан тўпни қайтарди. Салоҳнинг йўллаган ҳар бир зарбаси Тибо томонидан йўқ қилинди.  

Энг муҳими, посбон ўйин бошида “Ливерпуль”нинг ҳужумларига бир ўзи бардош бериб, жамоага ишончни қайтара олди. Шу сабаб, мос равишда Бельгия терма жамоаси аъзоси ўйиннинг “энг яхши футболчиси” дея эътироф этилди.

Каземиро — 8.5. Биз фақат Куртуани мақтамоқдамиз, бироқ бошқа бир футболчини эсдан чиқармаслик керак — Каземиро. Бразилиялик ярим ҳимоячи ўйинни унчалик яхши бошлагани йўқ, аммо у бутун баҳс давомида рақибга умуман ўйин бермади. Шунингдек, иккинчи бўлимга келиб Каземиронинг ҳаракатини алоҳида эътироф этиш керак. У иккинчи таймда ярим ҳимоянинг таянч зонасини ўзиники қилиб, рақибнинг ҳеч қайси футболчисига ўйин бермади. “Ливерпуль”нинг майдон марказидан “қаймоқранглилар” жарима майдончаси ичига берган узатмаларининг ҳаммаси омадсиз чиқди. Каземиро барчасига тўсиқ бўлиб, том маънода рақибнинг ҳужумчиларини зарарлантира олди.  Ҳаммаси бўлиб, ярим ҳимоячи 4 та аниқ пас берди, 3 марта рақибдан тўпни олиб қўйди ва 3 та жарима зарбасини ишлаб олди. Буларнинг барчаси Каземиронинг ўйин давомида қайд этган статистикаси.

Винисиус Жуниор — 8.5. Бразилиялик футболчи ўйиндаги ягона гол муаллифига айланди. У Вальверденинг ўнг қанотдан узатиб берган пасидан кейин қайсидир маънода ўйинга нуқта қўйди. Шунингдек, 21 ёшли футболчининг дриблинглари мерсисайдликлар ҳимоячисини қийин аҳволга солиб қўйгани аниқ. Ҳа, Вини ўйин давомида унчалик кўзга кўринмади. Бироқ, унинг ягона голи баҳс тақдирини ҳал қилганини унутмаслигимиз керак.

Давид Алаба - 8.0. Алаба ҳам худди шундай ҳаракат қилиб, мукаммал ҳимоявий ўйин кўрсатди. У тўртта аниқ пас, уч марта рақиб зарбасига тўсиқ бўлди, учта блокланган зарбани қайтарди, икки марта тўпни рақибдан олиб қўйди, бешта бирга-бир курашдан тўрттасида ғалаба қозонди. Ҳужумни бошлаб беришдаги ҳаракатлар ва Каримнинг ҳисобга олинмаган голига ҳам айнан Давид чиройли узатма берди.

Муҳаммад Салоҳ - 7.0. Албатта, ўртача даражадан юқорироқ ўйнаган Муҳаммад Салоҳни қайд этиш керак. Эдер Милитао, Карим Бензема, Дани Карвахал, Федерико Вальверде, Иброҳим Конатега ҳам 7 очко қўйиш мумкин. Аммо келинг, Салоҳни алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Сабаби унинг ўзи рақиб дарвозаси томон “Реал”нинг бутун футболчиларидан кўпроқ зарба берди.  Муҳаммад тезлиги билан Мендини анча қийин аҳволга солиб қўйди, дарвозага зарба берди, узатма берди ва ўйинни ўзига олишни уддалади. Учрашув “Ливерпуль” фойдасига ҳал бўлса, шубҳасиз, Салоҳ ўйин қаҳрамонига айланган бўларди, аммо у Тибо Куртуа дарвозасига йўл топа олмади ва мос равишда бельгиялик ўйин қаҳрамони бўлди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:28, 29.05.2022.
Ўқилди: 4905 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.