«Реал Мадрид» Чемпионлар лигасидаги умумий 14-ғалабасини қўлга киритди. Энди жамоа совринлар бўйича «Милан»дан икки бараварга ошиб кетди.
«Реал Мадрид» «Ливерпул»ни мағлуб этиб, яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди - тарихда 14- марта. Чемпионлар лигаси финаллари мадридликларнинг фишкасига айланиб қолди. «Реал Мадрид» деярли 40 йилдан буён турнирнинг ҳал қилувчи ўйинларида мағлуб бўлмаяпти - бугун ҳам бу серияда хатолик кузатилмади.
Мадридликлар финалларнинг умумий сони бўйича ҳам пешқадамлик қилмоқда - уларда 17 та ҳал қилувчи баҳслар коллекцияси мавжуд. 21 асрда бу кўрсаткич олтита эди. Жорий асрда эса жамоа супертезлик намойиш этди. «Реал Мадрид» ўзи қатнашган барча турнирда ғалаба қозонди.
• «Реал Мадрид»нинг фантастик ўйинлари дарҳақиқат, ҳайратланарли даражада: жамоанинг ҳал қилувчи ўйинлардаги ғалабалар кўрсаткичи - 82,35%, бу камида уч марта финалда ўйнаган жамоалар орасида жаҳон футболи тарихидаги энг яхши натижадир.
• «Ноттингем Форест» ва «Порту» иккита соврин билан 100%лик натижани қайд этган - лекин уларда фақат иккита финал бор холос. Шундай экан, «Реал»ни ҳақли равишда Чемпионлар лигаси қироли деб ҳисоблаш мумкин.
• «Реал» охирги марта 1981 йилда «Ливерпул»га қарши ўйинда Париждаги финалда мағлуб бўлган. Шундан сўнг жамоа 17 йил давомида финалга чиқа олмади - кейин эса фантастик серия қайд этилди. Саккизта финал ва кетма-кет саккизта ғалаба.
Париж фақатгина бугунги ғалаба туфайли «Реал Мадрид» учун ўзгача шаҳар эмас. Мадридликлар Франция пойтахтида 4 марта финалда ўйнади. Илк финал 1956 йилда «Реймс»га қарши ўтказилди ва жамоа унда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, илк еврокубогини қўлга киритди. Париждаги сўнгги финал 2000 йилда «Валенсия»га қарши кечган ва унда «Реал» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
• «Реал» кетма-кет иккита финалда мағлубиятга учраганини ҳам таъкидлаш керак: 1962 йилда «Бенфика»дан 3:5 ҳисобида ва 1964 йилда эса «Интер»дан 1:3 ҳисобидаги мағлубиятлар. Жамоа шундан сўнг 1981 йилгача битта финал ўтказган бўлиб, ушбу йилдагисида ҳам имкониятни бой берган. Умуман олганда, тўртта финалда учта мағлубият қабул қилиб олинган.
«Реал Мадрид» кечаги финалга умуман асабийлашмаган ҳолда етиб келди. Жамоа жуда хотиржам кўринди. Футболчилар бундай ўйинларга ўрганиб қолишган. Тажрибали футболчилар жамоадаги муҳитни назорат қила олади. Барча мадридлик футболчилар финалга чиққанидан хурсандлигини яшириб ўтирмади. «Биз охиригача курашамиз. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз», - дейди мадридлик футболчилар.
«Реал Мадрид Чемпионлар лигасида ўйнаса, ғалаба қозонади. Бугун мен футболнинг ёрқин тарафидаман», - дея табассум қилди ўйин олдидан Тибо Куртуа. Каземиро эса бельгияликнинг фикрига бироз қўшилмади: «Реал Мадрид» финалда ўйнаб ўтирмайди. Балки уни ютиб майдонга чиқади». Хўш, бугунги «Реал»ни қандай тўхтатиш мумкин?