Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Чемпионлар Лигаси - 2021/2022 ҳақида ажойиб фактлар

Баҳо:
+1 | -

Кеча тунда Европа клублари учун мавсум расман якунланди. Энди эса энг қизиқарли турнингнинг ўзига хос статистикалари билан танишиб чиқамиз.

Тўпурар: Карим Бензема (“Реал Мадрид”) - 11 ўйинда 15 та гол. Энг яхши гол+ассист: Карим Бензема (“Реал Мадрид”) – 17 очко (15+2)

Бу мавсумда Карим Бензема қанчалик яхши эканини яна бир бор эслатишим керакми? У нафақат Ла лигани, балки Чемпионлар Лигасини ҳам “парчалаб” ташлади. Бензема жамоани бошқаради, олдинга бошлайди ва гол уради. Ҳатто Роберт Левандовски ҳам унга ета олмади, гарчи у ҳам яхши статистикага эга эди: 13+3. Хўш, гуруҳ босқичи қаҳрамони - "Аякс"дан Себастян Аллер. Саккизта ўйинда 11та гол урган.

Энг яхши ассистент: Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) – 7 ўйинда 6 голли узатма. Сиз унутишингиз мумкин, лекин “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигасида ўйнади. Жамоанинг йўли "Атлетико" билан 1/8 финалда тугади ва бу Бруну Фернандеш голли узатма бермаган ягона ўйин бўлди. Унгача ҳар бир ўйинда биттадан голли узатма муаллифига айланди. Бироқ яна икки футболчи худди шунча ассист амалга оширди: Лерой Сане 10 учрашувда, Винисиус эса 12 учрашувда.

Энг яхши дарвозабон: Эдуард Менди (“Челси”) – 9 та ўйиндан 5 тасида гол ўтказиб юбормаган (55,6%). Тибо Куртуа ҳам 5 та қууқ ўйин ўтказди, Алисонда эса 4та. Бироқ Эдуард Мендининг улуши ҳамон юқорироқ - 55,6%. "Бенфика" дарвозабони Одиссеас Влахимос ҳам Чемпионлар лигасида ёрқин мавсум ўтказди: 10 ўйиннинг ярми нольга тенг бўлди.

Энг ёш таркиб: “Ред Булл Зальцбург” ўртача 22,6 ёш билан “Севилья”га қарши ўйнади. Бу ерда Австрия клубига тенг келадигани йўқ: ҳар турда "Зальцбург" энг ёш таркиб билан майдонга чиқди. "Севилья" билан сафарда эса деярли У23 жамоаси сифатида ўйнашди.

"Зальцбург"нинг энг тажрибали футболчиси 35 ёшли жамоа сардори Андреас Улмер бўлди. Гап шундаки, ундан ташқари жамоада 25 ёшдан катта бирорта футболчи ёъқ эди.

Энг ёш ўйинчи: Дариу Эсугу ("Спортинг") - майдонга 16 ёш, 8 ой ва 23 кунлигида тушган. Ҳимоячи Дариу Эсугу "Аякс"га қарши ўйинда (2:4) ўн дақиқа майдонга ҳаракат қилди. Бу, асосан, Чемпионлар Лигасидаги барча мактаб ўқувчилари учун умумий воқеа: 16 ёшли Ноа Мбамба (“Брюгге”), Юсуф Мукоко (“Боруссия Д”) ва Родриго Рибейро (“Спортинг”) улар майдонга стадиондаги муҳитни ҳис қилиш учун туширилгани аниқ.

Агар сиз кимнидир жиддий қабул қилсангиз, бу, албатта, "Барселона"дан Гави. 17 ёшли болакай 6 та ўйин ўтказди.

Энг кекса футболчи: Златан Ибрагимович (“Милан”) - майдонга 40 ёш, 2 ой ва 4 кунлигида тушган. 40 ёшда ва жароҳатидан тузалган Златан ҳали ҳам Чемпионлар лигасида 4 та ўйин ўтказди. Ҳа, у гол урмади, лекин у шу ёшда ҳам футбол ўйнаётганининг ўзи катта гап эмасми, азизлар?

Киритилди: 16:20, 29.05.2022.
Ўқилди: 6824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.