"Эвертон" ярим ҳимоячиси Аллан Маркес "Наполи"дан "ПСЖ"га ўтмагани ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг қишида Париж клуби футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олганди, аммо "Наполи" уни қўйиб юборишга рози бўлмаганди.
"Айтайлик, 2019 йилда мен "ПСЖ"га ўтишга жуда яқин қолгандим. Мен ва клуб ўртамизда ҳаммаси келишилган эди, аммо "Наполи" жуда кўп нарсани талаб қилди. Мен Неаполда бахтли эдим, лекин шу билан бирга янги тажриба учун боришни ва ажойиб имкониятдан фойдаланишни хоҳлардим. Кейин мен катта умидсизликни ҳис қилдим", - дея иқтибос келтиради Calciomercato нашри.
Эслатиб ўтамиз, Аллан 2020 йилнинг ёзида Карло Анчелотти томонидан жамоага чақирилган пайтда "Эвертон"га ўтган эди. Фрэнк Лэмпард қўл остида бразилиялик футболчи жамоанинг асосий ўйинчисига айлана олмади.