Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоани тарк этди. Бунга отасининг вафоти сабаб бўлган, деб ёзади L'Equipe.
Дешам йўқлигида Франсия терма жамоасини ёрдамчи мураббий Ги Стефан бошқаради.
3 июнь куни Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши баҳс олиб боради. Умуман олганда, терма жамоа 11 кун ичида тўртта учрашув ўтказади.