"Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини Қатар Юлдузлар лигасида давом эттиришга яқин турибди.
Хабарларга кўра, 35 ёшли чилилик футболчи "Ар-Райян" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Қайд этилишича, "неррадзуррилар" Артурони текинга қўйиб юборади.
Жорий мавсум Видаль жамоа сафида 41 та ўйинда 2 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди.