Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Ролан Гаррос. Рафаэль Надаль Жоковични мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг Париж шаҳрида «Улкан тож» туркумига кирувчи Ролан Гаррос мусобақаси давом этмоқда. 31 май куни чорак финал доирасидаги иккита ўйин бўлиб ўтди.

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович ярим финал йўлида Рафаэль Надалга қарши баҳс олиб борди. Тўрт сет давом этган ўйин испаниялик спортчининг ғалабаси билан якунланди — 6:2, 4:6, 6:2, 7:6.

Шу тариқа, Надал 15 марта Ролан Гаррос ярим финалига чиқди ва бу кўрсаткич бўйича рекорд қайд этди. Умумий миқдорда Рафа 37-бор «Улкан тож» ярим финалида қатнашади. У бу борада фақат Жоковоич (42) ва Рожер Федерердан (46) ортда.

Яна бир чорак финал баҳсида Александр Зверев ёш теннисчи Карлос Алкарасни мағлуб этди (6:4, 6:4, 4:6, 7:6).

Шу тариқа, Надал ва Зверев ярим финалда ўзаро тўқнаш келади. Қайд этиш керак, «грунт қироли» Ролан Гарросда шу вақтга қадар ярим финалга чиққанидан сўнг фақат бир марта (ўтган йили Жоковоичга ютқазиб) чемпион бўла олмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:30, 01.06.2022.
Ўқилди: 1929 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.