Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

"Манчестер Юнайтед" - дунёнинг энг қиммат футбол бренди дея тан олинди

Баҳо:
+2 | -

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби, бу йилги мавсумда ҳеч қандай совринни қўлга кирита олмаган бўлсада, жаҳоннинг энг қиммат футбол бренди номини ҳеч кимга бергани йўқ.

Brand Finance нашрининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" номли бренд ҳозирги кунда 543 миллион фунт стерлингга баҳоланган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 29% кўтарилган дегани.

"Манчестер Юнайтед" дан кейинги ўринни эса "Бавария" эгаллаб турибди. Мюнхен суперклуби бир йил давомида сезиларли даражада кўтарилишга эришди. Ўтган йили брендлар рўйхатида 4-ўринда қайд этилган "Бавария" бу йили, "Реал" ҳамда "Барселона"ни ортда қолдирди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. "Бавария" брендининг баҳоси айни дамда 499 миллион фунтга баҳоланмоқда. "Бавария"  ўтган йилги кўрсаткичдан 59% га кўтарилишга эришди.

Учинчи ва тўртинчи ўринларда кутилганидек "Реал" ва "Барселона" бормоқда. Бу икки гранд, ўтган йилги натижаларидан бироз пастга шўнғишган. "Реал" минус 7% "Барса" эса минус 8% га ўсишда пасайган.

Бу йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритган "Манчестер Сити" жамоаси ҳам сезиларли равишда ўсишга эришди. Бу бренд ўтган йилги кўрсатгичидан 77%га ўсган.

Бу йилги футбол брендлари қаторида энг катта зсишни амалга оширган жамоа эса "Аякс" бўлди. Бу жамоанинг ўсиш фоизи 125%ни ташкил этди. Шунингдек Англиянинг "Ньюкасл" (115%) ҳамда "Тоттенҳэм" (77%) клубларини ҳам жиддий ўсишга эришган жамоалар қаторида тилга олиш мумкин.

Дунёнинг энг қиммат футбол брендлари 10 талиги эса қуйидагича кўринишда:

1 (1). «Манчестер Юнайтед» (Англия) – 543 миллион фунт (29%)

2 (4). «Бавария» (Германия) – 499 млн (59%)

3 (2). «Реал Мадрид» (Испания) – 381 млн (-7%)

4 (3). «Барселона» (Испания) – 368 млн (-8%)

5 (5). «Челси» (Англия) – 253 млн (27%)

6 (6). «Арсенал» (Англия) – 246 млн (29%)

7 (9). «Ливерпуль» (Англия) – 233 млн (47%)

8 (11). «Манчестер Сити» (Англия) – 192 млн (77%)

9 (7). «Милан» (Италия) – 185 млн (7%)

10 (12). «Шальке» (Германия) – 167 млн (97%)

Қавс ичида жамоаларнинг ўтган йилги кўрсаткичлари берилган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:37, 22.05.2012.
Ўқилди: 8129 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.