Хорватиялик ҳимоячи Иван Перишич ўзининг янги клуби - "Тоттенхэм" Чемпионлар лигаси йўлланмасидан маҳрум бўлиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун Премьер-лига мавсуми якунини диққат билан кузатиб борганини тан олди.
Сешанба куни эрталаб "Интер" клубини текинга тарк этган Перишич "Тоттенхэм" билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
Иван ниҳоят Премьер-лигадаги орзусини рўёбга чиқаришидан ва яна бир бор "Интер"да А серияда ғалаба қозонган "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте билан ишлашдан хурсанд.
33 ёшли хорват ҳам май ойи бошида “Тоттенхэм”нинг “Арсенал” устидан қозонган ғалабасидан (3:0) сўнг, “шпорлар” Премьер-лиганинг топ-4лигига киришига шубҳа қилмаганини тан олди.
"Мураббий ва спорт директори ёнимга келганида, 2009 йили Бельгияда профессионал тарзда ўйнай бошлаганимдан бери Премьер-лигага келишни жуда хоҳлаётганимни айтдим.
Антониодек мураббий билан ишлаш шараф. Уни яна кўрганимдан жуда хурсанд бўлдим. У ҳар дақиқа, ҳар соат ва ҳар куни футбол билан яшайди, ҳатто ухлаётганида ҳам футбол ҳақида ўйлайди.
Мен "шпорлар"нинг сўнгги икки ёки учта ўйинини кўрдим ва "Арсенал"ни мағлуб этгандан сўнг, "Тоттенхэм" Чемпионлар лигасига чиқиши аниқ эди. Бу мен учун яхши бўлди, чунки мен энг кучли жамоаларга қарши ўйнашни хоҳлайман", - деди Перишич The Independent билан суҳбатда.