"Атлетико" спорт директори Андреа Берта "Челси"да ҳам худди шундай лавозимни эгаллаши мумкин. Bild нашри хабарига кўра, мутахассис Марина Грановская кетса, клубнинг янги спорт директори бўлади.
Хабар қилинишича, Грановская ёзги трансфер ойнаси вақтида клубга ёрдам бериш учун ҳозирча "Челси"даги ўз ўрнида қолишга рози бўлган, бироқ маълум вақтдан кейин Марина "кўклар"ни тарк этиши истисно қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Марина Грановская 2017 йилда ўша пайтдаги бош мураббий Антонио Конте билан жанжал туфайли истеъфога чиққан Майкл Эменало ўрнига "Челси" спорт директори лавозимига келган эди.