Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Футболимиз тарихи вафот этди

Баҳо:
+ | -

Ахбор Имомхўжаев деганда, футбол дарғаси, шарҳловчи, бир неча китоблар муаллифи... Кўп айтиляпти, аммо мен у инсон ҳақида ўйлаганимда, «Футбол - дардим, қувончим, фаҳрим» китобидаги бир бўлим кўз олдимга келади дарҳол.

1979 йилдаги мудҳиш воқеа ҳақида  

Ахбор ака хабар топган жойи, кейин уйига келиб, айтиб бериши, рафиқасининг «кимлар?» деган саволига «ҳамма, ҳаммалари» деб, йиғлаб юборганлари...

Ўткир Ҳошимовнинг ёзишича, асар муаллифи ҳолатни ўқувчидан ҳам кўпроқ ҳис қиларкан, қайсидир жойида ўқувчи жилмайса, ўша ерини ёзаётиб муаллиф қаҳ-қаҳ кулган бўларкан, ўқувчининг кўзига ёш келган ўринларда ёзувчи росмана йиғлар экан.

Билмадим, машҳур воқеа, Абдулла Қодирий Кумушни ўлдирдим, деб йиғлагани ростми, ахир ўзи ўлдирган, аммо Ахбор Имомхўжаев хотираларини китобга кўчираётганда минг бор йиғлагани шубҳасиз. Ишонаман.

Футбол шарҳлаш нима? Бир четда туриб, нима бўлгани, бўлаётганини айтиб туришми? Таҳлил қилишми ёки мухлислар билан бирга футбол томоша қилишми? Таърифлар кўп, аммо бирортаси Ахбор акага мос тушмайди. Каттароқ.

Шарҳловчи холис бўлиш керакми? Шарҳловчи совуққон бўлиши лозимми? Бунақа ўлчовларга Ахбор ака сиғмайди.

Ахбор ака футболда яшаган. Ярим аср футболимизда нимаики яхши-ёмон кунлар бўлса, ўз танасидан ўтказган. Инсон ўз ҳаётини шарҳлаши мумкинми? Йўқ, ахир.

Ахбор ака «Пахтакор» билан бирга ғалаба қозонган, «Пахтакор» билан бирга олий лигага, кубок финалига чиққан, тушган, ютқазган, йиғлаган,  юқори қаватдан сакраган, портлаб кетган... Ҳам улар билан ўлиб, ҳам таъзияларни қабул қилган. Осонми?

Биласизми, бирор яқин инсонингиз вафот этса, унинг хотираси ва тегишли бир нечта расм ёки видеолар қолиши мумкин. Ўша инсоннинг ҳаёти энди фақат шу расмлар-у, бошқаларнинг у одам ҳақида эслаб қолгани.

Ахбор ака футболимиз ҳақида шу қадар кўп нарса билганки, айтишларича, ҳар сафар бирор воқеа айтиб берсалар, янги, ҳеч ким эшитмаган бўлиб чиқар экан. Тугамас экан, яъни.

Ана энди, тугади. Энди Ахбор акадан ўша расм-видеолару, китоблар, одамлар эшитиб қолган воқеалар қолди холос.

Бошқа сўз билан айтганда, футболимизнинг тарихи вафот этди. Сабр тилайман.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 19:46, 01.06.2022.
Ўқилди: 4278 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3962]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2074]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1934]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1930]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1722]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1650]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1617]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1593]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1422]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.