Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Рафаэль Надаль Жокович устидан қозонилган ғалаба ҳақида: «Айнан шундай лаҳзалар учун фаолиятимни давом эттиряпман»

Баҳо:
+ | -

Ролан Гарроснинг 13 карра чемпиони Рафаэль Надаль мусобақанинг чорак финалида Новак Жокович устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Новак билан иккимиз бой тарихга эгамиз. Жуда кўп муҳим лаҳзаларни бўлишганмиз. Шу боис Жоковичга қарши ҳар бир ўйин алоҳида аҳамият касб этади.

Ўйиндан сўнг мени эҳтирослар қамраб олди, чунки охирги 3,5 ой осон ўтмаганди. Аммо энди бошимдан кечирган барча нарсалар ҳақида гапиришни хоҳламайман, ҳаракат қилишда давом этишим лозим. Албатта, сўнгги 3 ой хурсандчилик билан ўтмади. Шунинг учун ғалаба ўзига хос бўлди.

Жуда ҳаяжонга бой кеча бўлди. Айнан шундай лаҳзалар учун фаолиятимни давом эттиряпман. Аммо бу чорак финал, ҳали ҳеч нарса қўлга киритмадим. Энди Ролан Гарроснинг яна бир ярим финалида иштирок этиш имкониятидан фойдаланиш керак. Мен учун бу жуда катта қийматга эга.

Агар ёмон ўйин ўтказсам ёки мағлуб бўлсам, бу ярим финалга эътибор қаратмаганим учун бўлмайди. Менда тажриба бор. Ҳиссиётларга берилиб, сакрайдиган одам эмасман — жуда барқарор инсонман.

Барчаси қандай ишлашини биламан. Ҳозир ажойиб ва ёқимли лаҳзаларни туйишим мумкин, аммо эртага ярим финалга тайёргарликни бошлайман. Асосий мақсадим — бугун кўрсатган даражамни ушлаб қолиш", — деди Рафаэль Надаль.

Рафаэль Надаль Ролан Гаррос мусобақаси чорак финалида жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ушбу босқичда Надалга Александр Зверев рақиблик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:55, 01.06.2022.
Ўқилди: 1805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик