Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Финалиссимада Аргентинадан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
“Биз бу ўйин қийин бўлишини билардик. Умид қиламанки, бутун Италия бу жамоани қийин пайтларда ҳам қўллаб-қувватлайди", - дея Бонуччи сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Учрашув Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтди.