Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-0 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Бу урушни тўхтата оладиган куч сизнинг қўлингизда». Пеле Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Россия президенти Владимир Путинга Украина билан боғлиқ вазият туфайли мурожаат қилди.

Пеле Instagram саҳифаси орқали ЖЧ—2022 саралаши плей-офф ярим финали доирасида кечган Украина — Шотландия ўйинидан олдин Россия президенти номига йўлланган мактубини эълон қилди. Бу ўйинда украиналиклар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

"Мен ушбу ўйиндан фойдаланиб, сўрамоқчиман: буни тўхтатинг. Зўравонликни оқлайдиган ҳеч нарса йўқ.

Украиналиклар ҳеч бўлмаганда 90 дақиқа давомида ўз мамлакатларида ҳамон содир бўлаётган фожиани унутишга ҳаракат қилади. Жаҳон Чемпионатига чиқиш жуда қийин вазифа. Кўплаб одамларнинг ҳаёти хавф остида қолаётган паллада бу деярли имконсизга айланади.

Бу тўқнашув шафқатсиз, асоссиз ва оғриқ, қўрқув, даҳшат, азобдан бошқа ҳеч нарса келтирмайди. Уруш фақат халқларни бир-биридан ажратиш учунгина мавжуд.

Мен ўз халқи хавфсизлиги учун нафрат тўла кўзлар билан нутқ сўзлаган раҳбарлар ва урушларни кўрган саксон йилни яшадим. Биз у вақтларга қайта олмаймиз, энди ривожланишимиз лозим.

Аввалроқ учрашган вақтимизда, бир-биримизга табассум билан узоқ вақт қўл бериб кўришганимизда, бир-биримиздан бунчалик узоқлашиб кетамиз деб ўйламагандим. Бу урушни тўхтата оладиган куч сизнинг қўлингизда. 2017 йил Москвадаги сўнгги учрашувимиз вақтида мен кўришган ўша қўлларда", — дея ёзди Пеле.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилганди. Айни вақтда Украинанинг қатор ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:02, 02.06.2022.
Ўқилди: 5309 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2361]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2239]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2028]

Фергюсоннинг тоби қочди [1997]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1603]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1586]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1386]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1381]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1328]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1264]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик