Кириш Регистрация

"Челси" ҳимоячиси жамоага қайтаётганидан хурсанд

Баҳо:
+ | -

"Лион"да ижара асосида 1 мавсумни ўтказган "Челси" ҳимоячиси Эмерсон Лондон клубига қайтиб, улар учун ўйнашни давом эттиришдан хурсанд бўлишини айтди.

Томас Тухель билан ҳали гаплашишга улгурмадим. “Челси” билан шартномам бор, бу жамоада 3 йил ўйнадим, у ерда дўстларим бор. Агар қайтсам, фақат хурсанд бўламан.

"Челси" мен учун ажойиб жой, ажойиб клуб. У ерга аниқ қайтишимни билмайман, буни вақт кўрсатади", - дея Эмерсоннинг сўзларидан иқтибос келтирган GOAL.

Ўтган мавсум ҳимоячи француз жамоаси сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 22:53, 02.06.2022.
Ўқилди: 2547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.