Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎФАда “Catapult” спорт технологияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунга келиб замонавий футболда спорт технологияларининг ўрни тобора муҳим бўлиб бормоқда. Машғулотлар давомида ҳар бир футболчиларнинг жисмоний ҳолатини мониторинг қилиш, уларга юкламалар бериш ва тикланиш жараёнини тўла назорат қилиб боришда махсус спорт техникалари мураббийларга кўмакчи ҳисобланади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам барча терма жамоаларнинг йиғинларини ташкил этишда спорт технологияларини қўллаш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда.

Бугун ЎФАда “Catapult” дастури вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур дастур спортчилар ҳаракатини инновацион технологиялар орқали таҳлил қилиб боришга мўлжалланган бўлиб, ундан дунёнинг энг йирик спорт жамоалари ва ташкилотлари кенг фойдаланади. Хусусан, компания 39 та спорт тури бўйича 2970 дан ортиқ жамоалар билан ишлаб келади.

Дастур ўзининг микротехнологиялари орқали спортчиларни машғулот ва ўйинлар пайтида назорат қилади. У тиббий ва жисмоний кўрсаткичларни таҳлил қилиб, илмий хулосаларни тақдим этиш хусусиятига эга. Мутахассислар ушбу спорт технологияси ёрдамида нафақат машғулотлар, балки юкламалар ва тикланиш жараёнини ҳам тўлиқ назорат қилиши ва бошқариши мумкин бўлади.

Учрашув давомида дастур вакиллари мазкур тизимни жорий этиш имкониятлари хусусида маълумотлар беришди. Ўз ўрнида ўзбекистонлик мутахассислар ҳам ушбу технология хусусида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. ЎФА раҳбарияти компания вакиллари билан ушбу инновацион спорт технологиясини барча терма жамоалар учун татбиқ этишга тайёрлигини маълум қилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 08:41, 03.06.2022.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.