Кириш Регистрация
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка 1-5 Барселона
04/12 00:30 Ипсвич 0-1 Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер 3-1 Вест Хэм
05/12 00:30 Ньюкасл - Ливерпуль
05/12 00:30 Саутгемптон - Челси
05/12 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
05/12 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/12 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Мадрид
05/12 01:15 Астон Вилла - Брентфорд
05/12 01:15 Арсенал - Ман. Юнайтед

Терма жамоада прагматик мураббий ишлагани маъқулми?

Баҳо:
+ | -

Албатта янглиш мулоҳазалар бўлиши мумкин, лекин барибир ёзгим келди.

Асримизга келиб клублар ўртасидаги мусобақалар қиймати ортиб кетганини кўпчилик эътироф этади. Миллий лигалар, Европадаги халқаро турнирларнинг қадри ортиши билан футболчилар ҳам айнан клубларга кўпроқ эътиборларини қарата бошлашди. Йиллик футбол тақвими клублар ҳисобига анча зичлашиб кетган бугун. Яъни, миллий жамоада ўйнайдиган футболчилар учун устуворлик клуби томонига ўтиб бўлгандек, менимча.

Тезлашиб кетган футболда турли топ клублардан, турли топ услублардан келаётган футболчиларни фақат ФИФА кунларининг ўзида тизимга солиш, кучли жиҳатлар атрофига ўйин қуришни уддалаш ўта мураккаб вазифа бўлиб қоляпти. Шунинг учун миллий федерациялар бош жамоада кўпроқ қисқа оралиқдаги турнирларда натижа келтириши мумкин бўлган, прагматик мураббийларга танлов қилмоқда, чоғи.

Хайрулла ака эслаб ўтган барча мисолга қўшилса бўлади ва нега бундай деган саволга юқоридаги сабабни келтирган бўлардим. Бундай ҳолатда Испания сингари нодир мисоллар одамга ёқимли ҳислар беради. Кузатиш ёқимли. Аксига олиб бу Испания таркиб эътибори билан номи эсланган Португалия, Белгия, Англия ёки Франциядан анча ортда, менимча.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz

Аввалроқ Хайрулла Ҳамидов ёзганди:

Тўғри ёзган Қаҳрамон, қўшимчасига менга Англия термаси ҳам, Франция термаси ҳам, охирги Еврода Бельгия ҳам шунақа кўриняпти. Мураббийлари ўта прагматик, осон йўлни танлагандек. Гол уришдан кўра гол ўтказиб юборишдан чўчийдигандек…

Аксига олиб, эътироз билдирсангиз, Сантуш Европа чемпиони бўлганини эслатади, Дешам жаҳонни олганини. Англия термаси тарафдорлари “шу футбол билан финалда ўйнади, пенальтилар сериясида ютқазди, холос” дейишади.

Бунақа пайт нима қилишни ҳам билмайсиз. Э, боре деб, тўрт йил термада ишлаб, французларни тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони қилган ва ваъдага мувофиқ жойини янгича қарашларга эга мураббийга бўшатиб берган Эми Жакени қучоқлаб олгингиз келади.

Одам вақтида кетишни ҳам билса-да…

Киритилди: 15:05, 03.06.2022.
Ўқилди: 2288 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.