Мадриднинг “Реал” клуби украиналик Андрей Лунин билан шартномани узайтирмоқчи.
Олдинроқ “Мадрид”нинг захира дарвозабони мунтазам ўйин амалиёти учун жамоани ўзгартириш ниятида экани ҳақида хабар берилганди.
"Реал Мадрид" дарвозабоннинг тез-тез ўйнаш истагини тушунади ва уни ижарага беришга тайёр. Бироқ футболчининг шартномаси икки йилдан кейин тугайди, шунинг учун клуб аввало у билан шартномани узайтирмоқчи.