Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Боруссия»да Холанднинг ўрнини босадиган футболчи бор, кейинги мавсумда жамоа унга қурилади

Баҳо:
+ | -

"Боруссия Дортмунд"да Жуд Беллингем кўпчиликнинг севимли ярим ҳимоячисига айланиб улгурди.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби жуда чигал мавсум ўтказди. Бундеслигада иккинчи ўрин нақд қилинган бўлса-да, "қора ва сариқлар" барча кубок мусобақалардан тўлиқ мосуво бўлди. Мавсум якунланганидан бир ҳафта ўтиб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, бош мураббий Марко Розе ва унинг штаби билан ҳамкорлик муддатидан олдин якунланди. Жамоада қолган футболчилардан қайси бири келаси мавсумда янги бош мураббий Эдин Терзичга ишониши мумкин? Ушбу нотинч ойларда ўйинчилардан қайси бири ўсди, ким эса аксинча, пасайиб кетди? Қуйида бизнинг эътиборимиз марказида - Жуд Беллингем бўлади.

"Боруссия Дортмунд"даги биринчи мавсумида Жуд кўпинча ўйинларни захира ўриндиғидан бошлаганига қарамай, 2021-2022 йилги мавсумда шубҳасиз, ярим ҳимоя бўшлиғини сезиларли даражада тўлдира олди. Жуда қисқа вақт ичида ўзининг меҳнатсеварлиги ва кучли руҳий ҳолати туфайли мухлисларнинг севимлисига айланди. Ва, албатта, ўйинлардан кейин ва ижтимоий тармоқларда мухлислар билан мунтазам мулоқот қилиш унинг ҳоббиси ҳисобланади.

18 ёшли ўйинчи ўзининг жасорати, дадиллигини юқори ўйин даражаси билан уйғунлаштирган. У ўзидан олдинги ва орқа позицияларда бемалол ўйнай олади. Немис телеканали томонидан суратга олинган "JB22 – Dortmunds Überflieger" ҳужжатли филмида Беллингем "Мен ҳеч қачон ўзимга мос келадиган жамоада ўйнамаганман", - дея таъкидлаб ўтган. "Қора ва сариқлар" учун кучли ва барқарор ўйинлари билан Беллингем Англия терма жамоаси таркибидан жой олди ва айни дамда "уч шерлар" таркибида доимий ўйинчига айланган.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, ўтган мавсумда Жуд Дортмунднинг "Боруссия"си учун ажралмас футболчига айланди. Яъни Бундеслигада у ўзи майдонга тушган баҳсларнинг 94 фоизида фойдали ишларни амалга оширган. Халқаро миқёсда ва Германия кубогида эса бошланғич таркибдаги майдонда кўриниш беришлар сони 100 фоизни ташкил қилмоқда. 2021-2022 йилги мавсумда Жуд 32 ўйинда жами 335,9 километр (ҳар бир ўйинга ўртача 10,49 километр) югуриб, "қора-сариқлар" сафида энг фаол ва меҳнаткаш футболчилардан бири бўлди. Учрашувлар давомида бельгиялик Томас Менье, Торган Азар ва Мариус Вольф ундан кўпроқ югуришган холос.

Унинг майдон ўртасидаги позицияси ҳам жамоанинг ҳужумкор ҳаракатларида фаол иштирок этишини кафолатлаб берган. Умуман олганда, у барча мусобақалар доирасида 44 та расмий ўйинда 20 очко (6 гол ва 14 голли узатма) қўлга киритди. Бундеслигада эса 3 та гол урди ва 8 марта жамоадошларига ассистентлик қилди. Чемпионлар лигасида унинг ҳисобида 1 та гол ва 3 та голли узатма бор. Жуд Европа Лигасининг "Рейнжерс"га қарши иккала ўйинида ушбу турнирни муддатидан олдин якунлашга ҳақли эмаслигини исботлаган кам сонли ўйинчилардан бири бўлди. У "Боруссия"нинг тўртта голида ҳам иштирок этди - иккитасини ўзи урди ва яна икки бор шерикларига узатма йўллади. "Боруссия Дортмунд"даги бугунги Беллингем шубҳасиз, фидойилиги билан ажралиб туради. Бироқ, баъзида у жуда шиддаткор ва импулсив ҳаракатлар қилиб юборади, бунинг натижасида ҳимояда кераксиз қўполликлар содир этади. Жуднинг ҳаддан ташқари эмоцияларга берилиб кетиши баъзан унинг учун минусга ишлаши мумкин. У ҳакамлар билан мулоқот жараёнида анча қўполлашиб кетади. “Рейнжерс” билан Европа Лигаси ўйинида у ўйлаб ўтирмай 28 ёшли Нико Шульцга зарба бериб юборди. "Бавария"га қарши ўйинда эса ҳакамлар гуруҳининг шубҳали қарорларидан сўнг Беллингем ўйин бош ҳаками Феликс Цвайерга нисбатан кескин гапирди ва ўз интервьюсида бу учрашувга Германия футбол лигаси томонидан пул тикилганини айтди. Шундан сўнг лига мутасаддилари бунга қарши ўз терговини бошлади, натижада Беллингем молиявий жазога тортиладиган бўлди.

Ёш бўлишига қарамай, 18 ёшли футболчи аллақачон ярим ҳимоя зонасида етакчиликни қўлга олган ва жамоанинг сўзсиз лидери ҳисобланади. "Бу жамоамдаги роль ва масъулиятни ўз зиммамга олиш мен учун жуда катта аҳамиятга эга", - дейди инглиз футболчиси. Келажакда унинг албатта жамоада янада муҳимроқ роль ўйнаши аниқ. “Мен кейинги мавсумни интиқлик билан кутяпман. Келгуси мавсумда ҳам шу ерда бўламан. Мухлисларга ваъда бераман", - дейди Беллингем. Унинг дортмундликлар билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Европанинг барча етакчи клублари уни узоқ вақтдан бери кўздан кечиришмоқда. Уни жиддий ва узоқ вақт шу ерда ушлаб туриш ва Дортмундда бўлиши учун қулай шароитларни янада яхшилаш мақсадида "Боруссия" унинг укаси Жобнинг трансферини кўриб чиқмоқда, у аввалроқ Бракелдаги машғулот базасига ташриф буюрган.

Жуд Беллингем катта футболдаги фаолиятини эндигина бошлаган ва уни ҳали олдинда кўп нарса кутмоқда, аммо Дортмундда унинг режалари каттароқ: "Сўнгги бир неча йил биз «Бавария»дан жуда узоқда эдик. Ўн йиллик серияни бузиш "Боруссия Дортмунд" учун ҳам, шахсан мен учун ҳам ақл бовар қилмайдиган воқеа бўларди, шунинг учун кейинги мавсумда биз яна бу чўққини забт этамиз. Чунки узоқ вақт ҳукмронлик қилиб келган жамоани мағлуб этиш Европадаги энг катта ютуқлардан бири бўларди. Ўйлайманки, бу жуда зўр бўлади ва бу ҳар бир мавсумдаги мақсадимиз бўлиши керак", - дейди Жуд.

Бундай ўсиш ва унга бўлган бу каби муносабатлардан сўнг, ишонч билан айтишим мумкинки, Эдин Терзич бошчилигидаги кейинги мавсумда ўйин Жуд атрофида қурилади, чунки янги бош мураббийга характер ва амбицияли ўйинчилар жуда ёқади.

Киритилди: 21:20, 04.06.2022.
Ўқилди: 2918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.