Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ўзбекистон U23 Осиё кубоги тарихидаги энг йирик натижани қайд этди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда ўтказилаётган футбол бўйича U23 Осиё кубогида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иккинчи учрашувини ўтказди. Қатарга қарши кечган баҳсда вакилларимиз йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, бу мусобақа тарихидаги (U23 турнирида) энг йирик ғалаба бўлди. Бунгача турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб 5:0 бўлиб, 2016 йилда Жанубий Корея Яман устидан, 2020 йилда эса Таиланд Баҳрайн устидан шундай ҳисобда ғалаба қозонишган эди.

Энди жамоамиз учинчи тур учрашувини 7 июнь куни Эронга қарши Қаршида ўтказади. Гуруҳнинг нариги учрашувида эронликлар Туркманистон ёшларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ёшларимиз муддатидан аввал гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиб бўлишди. Боиси, Эрон ва Қатар ҳар қандай ҳолатда ҳам бизга ета олишмайди. Туркманистон эса очколар бўйича тенглашганда ҳам ўзаро ўйин бўйича ортда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бешинчи марта ўтказилаётган бўлиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўлса, 2020 йилги турнирда жамоамиз тўртинчи поғонани банд этганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:51, 04.06.2022.
Ўқилди: 4462 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3404]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3219]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3200]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3189]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2847]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2198]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2167]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2128]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2062]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик