Ярим ҳимоячи Иско фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Журналист-инсайдер Николо Скира берган маълумотларга кўра, "Рома" 30 ёшли испаниялик футболчига даъвогарлик қилмоқда. Рим клуби футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Иско 2013 йилдан бери “Реал Мадрид”да ўйнаб келмоқда, 2021/22 йилги мавсум якунида у эркин агентга айланди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.