Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Бош тўпурар — қишлоқлик уқитувчи

Баҳо:
+ | -

«Челси» навбатдаги бор Англия кубогини бой берди - пенальтилар сериясида омад «Ливерпул»га кулиб боқди. Аммо турнирнинг энг яхши тўпурари номи кимга насиб қилди?

Харри Кейнми ёки Ромелу Лукаку? Йўқ, улар учтадан тўп киритишди, Риёд Маҳрез эса - тўртта. Аммо жазоирлик вингерга ҳам тенгсиз мерган бўлиш насиб қилмади. Ваҳоланки, у мусобақанинг асосий қисмида ҳаммадан кўп тўп киритганди.

«Уэмбли»да тўпурарга аталган соврин Шимолий Йоркшир четидаги мўъжазгина қишлоқдан чиққан жисмоний тарбия ўқитувчиси ва «Марск Юнайтед» ҳужумчиси - 31 ёшли Адам Бойсга топширилди. Унинг ҳисобида 11та гол бор, ваҳоланки, жамоаси биринчи раундга ҳам чиқолмади! Чалкашиб кетдингизми? Келинг, ушбу масалани таҳлил қиламиз.

«Марск» жорий мавсум 8-лигада қатнашди, шу боис, кубок баҳсларини саралашдан бошлади. Дастлабки раунддан курашга киришган жамоа тўртинчи босқичда тўхтади. Яъни, «Марск» 5та саралаш ўйини ўтказди - Бойс айнан шу даврда 11та гол урди. Жамоасининг квалификация учрашувларида қайд этган тўплар нисбати 19:3га тенг бўлди. Ҳа, жамоа голларининг ярмидан кўпи Бойснинг ҳисобида.

Одатда, саралаш баҳсларидаги голлар инобатга олинмайди, лекин бу мавсум Англия кубогининг 150 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан, ташкилотчилар турнирнинг ҳаваскорларга бағишланган қисмига чиройли кўриниш беришга аҳд қилишди. Бойсни финал учрашувига таклиф этишди, у «Челси» - «Ливерпуль» ўйинидан олдин тўпни майдонга олиб чиқди.

Шу паллада Гари Линекер Алан Ширерга ҳазиломуз мурожаат қилди: «Кубокда шимолий-шарқдан чиққан шахснинг кичик муваффақиятга эришганини кўриш ёқимли, шунақами?» (Марск ва Ньюкаслнинг бир-бирига яқинлигини назарда тутганди).

Ўйиндан сўнг Бойс тақдирланди. Эътиборлиси, ҳужумчи ҳазил аралаш бўлсада, финал баҳсида кимнингдир 8-10та гол уришидан хавотирланганди. «Одамлар ҳали совринни қўлга киритмаганимни айтишда давом этишмоқда, чунки ҳал қилувчи ўйинда кимдир 10та ёки шунга яқин гол уриши мумкин. Омад борасидаги имкониятларимдан келиб чиқсам, бу имконсиз нарса эмас!», - деди Адам табассум билан.

Бойс эсда қоларли ушбу воқеага отаси ва яна икки қариндошини ҳам таклиф этди. «Уэмбли» бу футболчига таниш - 2009 йилда ФА соврини (ярим профессионал клублар ўртасидаги кубок) финалида ютқазганди.

Адам фаолиятининг катта қисмини 5-6-дивизионларда ўтказган, аммо 2020 йилда 8-дивизион вакили бўлган жамоа сафига қўшилди, сабаби - бу клуб стадиони билан уйини атиги 7 дақиқалик йўл ажратиб турарди. Жорий мавсум Бойс учун мегамуваффақиятли кечди - кубок баҳсларидаги тўпурарликдан таш-қари, лигадаги 48 ўйинда 46та гол урди. Бу эса «Марск Юнайтед»га ўз тарихида илк бор 7-дивизионга кўтарилиш имконини берди.

Адамнинг ишончи комил - Марск-бай-зе-Си қишлоғи шарафини ҳимоя қилувчи клуб бу лигада йўқолиб қолмайди: «Йигитларга айтдим, ҳозирги жамоамиз мен бешинчи дивизионда ўйнаган «Барроу» каби ажойиб. Бу таркибда янада юқорироқ даражада тўп суришга қодир йигитлар бор. Албатта, уларнинг кетишларини истамайман. Ўйлашимча, янги лигада исталган рақибни мағлуб этишга қодир жамоага эгамиз».

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 06.06.2022.
Ўқилди: 1931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.