Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Зоир Жўрабоев: «Меҳнатимиз самарасини аста-секин кўряпмиз»

Баҳо:
+ | -

Тожикистонлик легионер Зоир Жўрабоев «Бунёдкор»га қарши сўнгги ўйинда «Сурхон»га ғалаба келтирди. Унинг голи учрашувда ягона бўлди. Зоир Жўрабоев клуб матбуот хизматига интервью бериб, «Сурхон» ҳақида гапирди.

— Зоир, аввало жамоанинг «Бунёдкор»га қарши сўнгги ўйинида ғалаба голини урганингиз ҳақида гапириб берсангиз.
— «Бунёдкор»га қарши ўйин биз учун катта аҳамиятга эга эди, чунки мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашга уринаётгандик. Жангга жиддий тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишни хоҳладик. Мураббийнинг кўрсатмаларини бажариб, ғалабага эришдик.

— Ҳимоячилар камдан-кам гол уришади. Бу сиз учун ўзига хос ўйин бўлса керак. Ғалаба + ғалаба голи...
— Ҳа, бу ўйин мен учун яхши ўтди. Голим жамоага ғалаба келтирганидан хурсандман. Лекин асосий мақсадим гол уриш эмас, ғалаба. Бу ғалаба бутун жамоанинг хизматидир.

— Жамоа ҳақида бир оз гапириб беринг. «Сурхон»да қандай жамоа йиғилган?
— Жамоами жуда меҳнаткаш. Ҳар бир машғулотда бор кучимиз билан ишлаймиз ва мураббийлар штаби талаб қилган ҳамма нарсани бажаришга уринамиз. Биз бир оиладекмиз. «Сурхон»да ҳеч қандай муаммо йўқ. Бундай жамоада эканлигимдан жуда хурсандман.

— Испаниялик мутахассислар билан ишлаш қийин эмасми? Чунки ҳамма турли тилларда гаплашади.
— Йўқ, қийин эмас. Футбол тили ҳамма учун бир дейишадику. Бундай мутахассислар билан ишлаш осон. Уларнинг барчаси профессионал ва ўз вазифаларини яхши бажаришади.

— Мавсум боши «Сурхон» учун қийин ўтди. Суперлигадаги илк ғалабани узоқ кутишга тўғри келди. Жамоа бу босимдан қандай ўта олди?
— Ҳа, мавсум бошида жуда қийин бўлди. Лекин ўйинимиз яхши эди. Ўйлайманки, биз турнир жадвалида эгаллаб турган ўринга лойиқ эмасмиз. Кейинги баҳсларда бу вазиятдан чиқиб кетамиз деб ўйлайман. Чунки меҳнатимиз самарасини аста-секин кўряпмиз. Биз эса майдонга чиқиб, бор кучимизни кўрсатишимиз керак.

— Сиз аввал ҳам Ўзбекистон чемпионатида ўйнагансиз. Айтингчи, чемпионат аввалгисига нисбатан ўзгарганми?
— Чемпионат янада тенглашди. Барча жамоалар яхши таркибга эга ва барча клублар ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Ўйлайманки, чемпионат янада қизиқарли бўлди. Барча ўйинлар қийин. Ҳар бир жамоа ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириши мумкин.

— Ҳимоячи бўлганингиз учун бир саволни бермасак бўлмайди: Идеал ҳимоячи қандай бўлиши керак?
— Идеал ҳимоячи оддий ва ишончли ўйнайдиган футболчидир.

— Дунёда 1-рақамли ҳимоячи ким?
— Менимча, ван Дейк ҳозирда дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. Менга унинг ўйини ёқади. Уни мукаммал ҳимоячи деб ўйлайман.

— Жамоамизнинг қайси футболчиси ҳақида: “Сурхон"нинг энг ҳазилкаш футболчи” деб айта оласиз?
— Бу ердаги барча йигитлар ҳазиллашишга ва яхши муҳитни сақлашга ҳаракат қилишади. Улардан Абдулазиз Юсуповни алоҳида қайд этиш мумкин.

— Кимни “Сурхон"нинг энг ақлли, китоб ўқийдиган футболчиси” дея оласиз?
— Шу ўринда тажрибали футболчиларимизни мисол қилиб келтиришим мумкин. Булар Бобур Акбаров ва Зоҳир Пиримов. Улар катта тажрибага эга ва мен уларни энг ақлли деб ҳисоблайман.

— Мухлисларга тилакларингиз.
— Мухлисларимиз энг қийин дамларда ҳам бизни қўллаб-қувватлашларини истайман. Уларнинг ёрдамига муҳтожмиз. Ўйлайманки, биз бироз сабрли бўлиб, ўз кучимизга ишонишимиз керак. Ҳар бир турда жамоа сифатида кучлироқ бўляпмиз. Мухлисларнинг ёрдами узоқ йўлни босиб ўтишга ёрдам беради.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 15:40, 06.06.2022.
Ўқилди: 1585 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.