Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

«Локомотив» ва «Навбаҳор» ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Ўз машғулотларини пойтахтда олиб бораётган “Навбаҳор” ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида бугун Тошкент вилоятидаги “Дўрмон” стадионида Тошкентнинг “Локомотив” жаиоасига қарши назорат-синов баҳсини ўтказди. Мазкур ўйинда жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари икки хил таркибни майдонга туширишди.

Учрашувнинг 1-бўлимида Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ва Анваржон Алижоновнинг голлари эвазига тошкентликлар танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ўйинда ўзгартириш ясашга интилган Самвел Бабаян шогирдлари Андрей Сидоров ҳамда Жавоҳир Ҳусанов томонидан киритилган тўплар ҳисобига якуний ҳисобнинг жанговар дуранг - 2:2 кўриниш олишини таъминлашди.

Ўртоқлик ўйини.
“Локомотив” – “Навбаҳор” -  2:2 (2:0)
6 июнь. Тошкент вилояти. “Дўрмон” стадиони.
Голлар:  Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (34), Анваржон Алижонов (45) - Андрей Сидоров (71), Жавоҳир Ҳусанов (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:57, 07.06.2022.
Ўқилди: 1836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.