Кириш Регистрация

У.Тошев: «Футболчилар талабимни тушунишди»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Гулистон” учрашуви якунлангач ҳар иккала жамоа мураббийлар учрашув ҳақида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.  “Насаф” бош мураббийси Усмон ТОШЕВ учрашув ҳақида шундай дейди:

— Жамоа билан фақат кеча илк  машғулотни ўтказдик. Умуман олганда йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Тўғри, ўйин давомида қайсидир жойда ноаниқликлар кўзга ташланди. Аммо энг муҳими футболчилар мураббий талабини тушунишди. Албата рақиб биринчи лига аъзоси. Шунга қарамай биз ҳар қандай рақибга қарши жиддий ҳозирлик кўрамиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кейинги ўйинимизни “Нефтчи”га қарши ўтказамиз. Бунга ҳозирлик кўриши учун олдимизда етарлича вақт бор. Қолаверса, легионер футболчилар ҳам жамоа сафига келиб қўшилишади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 23:19, 24.05.2012.
Ўқилди: 5909 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8079]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4348]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4254]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3746]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3669]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3622]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3044]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2761]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2478]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик