Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

УЕФА Чемпионлар лигасининг 2022/23 йилги тақвимини эълон қилди

Баҳо:
+ | -1

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 2022/23 йилги мавсум учун Чемпионлар лигасининг дастлабки тақвимини эълон қилди.

Турнирнинг саралаш босқичи 21 июнь куни бошланади, ушбу босқичнинг финал ўйинлари 24 июнь куни бўлиб ўтади.

Биринчи саралаш босқичи ўйинлари 5/6 ва 12/13 июль кунлари, иккинчиси - 19/20 ва 26/27 июль кунлари, учинчиси - 2/3 ва 9 август кунлари бўлиб ўтади. Саралаш плей-офф ўйинлари 16/17 ва 23/24 август кунларига белгиланган.

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 6 ва 7 сентябрдан 1 ва 2 ноябрга қадар бўлиб ўтади. Плей-офф босқичининг 1/16 финал учрашувлари 14 февралдан 15 мартгача, чорак финал ўйинлари 11, 12 ва 18, 19 апрель кунлари, ярим финал ўйинлари эса 9, 10 ва 16, 17 май кунларига белгиланган.

2021/22 йилги Чемпионлар лигаси финали тахминий равишда 10 июнга белгиланган ва у Истанбулда бўлиб ўтади.

Дастлаб Истанбул 2020 йилги финалга мезбонлик қилиш учун танланган эди, аммо COVID-19 пандемияси туфайли ҳал қилувчи баҳс Лиссабонга кўчирилганди.

Киритилди: 17:44, 07.06.2022.
Ўқилди: 11561 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик