Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Игорь Шквирин: «Ўзбекистоннинг барча клублари кубокни қўлга киритишни истайди»

Баҳо:
+ | -

«Андижон»  - «Олмалиқ»жамоалари ўртасидаги учрашув якунланганидан сўнг, ҳар икки жамов вакиллари матбуот анжуманида иштирок этишди. Журналистларнинг саволларига дастлаб, меҳмонлар устози Игорь Шквирин жавоб қайтарди.

- Маълумки Кубок учрашувларининг бу босқичидан бошлаб баҳслар уй-сафар тизимида ташкил этилади. Сафарда биринчи ўйинни ўтказадиган жамоалар биринчи навбатда ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишади, - деб гап бошлади Игорь Шквирин. - Шогирдларим биринчи бўлимда бу вазифани ижобий тарзда уддалашди. Аммо танаффусдан сўнг, мезбонлар майдонда анча фаол тўп суришди. Тан олиш керак, «Андижон» футболчилари иккинчи бўлимда майдонда устунлик қилишди. Натижада ҳимоядаги хатолар эвазига дарвозамиздан учта гол ўтказиб юбордик. Лекин шунга қарамасдан бизда ҳисобни қисқартириш учун имкониятлар бўлди ва биз уларнинг биттасидан самарали фойдаландик. Энди олдинда жавоб учрашуви ҳам бор ва албатта биз жавоб ўйинида керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

- Умуман олганда, Кубок баҳсларида жамоангиз олдига қандай вазифа қўйилган?

- Саволингиз кутилмаган бўлди. Ахир Кубокбаҳслари мамлакат миқёсида ўтказилади ва ҳар қандай жамоа унда зафар қучишни истайди. Чунки Кубокда ғалаба қозонган жамоа  Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритади. Менимча юртимиздаги ҳар қандай жамоа Кубокда муваффақиятга эришишни хоҳлайди.

-Бугунги ҳакамлик борасида қандай фикрдасиз?

- Биз томондан ҳакамларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Балки ҳакамларга эътироз сизларда бордир?

- Мезбонларнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу жамоага йил бошида янги бош мураббий тайинланди. Мен Александр Николаевични тажрибали мураббий сифатида биламан. «Андижон» мавсумни муваффақиятсиз бошлади. Лекин бу вақтинчалик ҳолат эканлиги ойднлашди. Тажрибали мураббий вазиятни ўнглай олди. Кўриб турганингиздек андижонликлар охирги ўйинларни муваффақиятли ўтказишмоқда.

- 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоангизнинг кейинги босқичга чиқишига ишонасизми?

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз жавоб учрашувида бутун эътиборимизни дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаган ҳолда ғалаба қозонишга қаратамиз.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 08:25, 25.05.2012.
Ўқилди: 5707 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.