Кириш Регистрация

«Андижон» ФК бошлиғи: «Легионерлар маҳаллий футболчилардан устунлиги исботлаши керак»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Андижон»  - «Олмалиқ»жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, «Андижон» жамоаси бошлиғи Анвар Солижонов ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Машъал» жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг, футболчилар бу ўйинга ҳам жанговар руҳда тайёргарлик кўришди. Йигитлар ўйиндан олдин фақат ғалаба ҳақида ўйлашаётганди. Лекин биринчи бўлимда меҳмонлар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди.  Танаффусдан кейин эса футболчиларимиз ташаббусни ўз тарафларига оғдиришди».

«Шуни айтишни истардимки, бугунги натижа ўйинга мос бўлмади. Чунки жамоамизда жуда кўплаб голли вазиятлар юзага келди. Аммо биз уларнинг учтасидан фойдаландик, холос».

«Эътибор берган бўлсангиз, бугун майдонда фақат маҳаллий футболчилар тўп суришди. Ёш футболчилар ҳозирда мураббийнинг ишончини оқлаб келишмоқда. Жамоамиздаги хорижлик футболчилар айни пайтда жароҳатларини даволатиш билан бандлар. Улар энди асосий таркибга қайтишлари учун маҳаллий футболчилардан устун эканликларини исботлай олишлари керак».

«Иккинчи даврада таркибимизда ўзгаришлар бўладими? Ҳозирча бу саволингизга  аниқ жавоб бера олмайман. Лекин таркибни кучайтириш учун асосий эътиборимизни маҳаллий ўйинчиларга қаратамиз. Олмалиқда кечадиган жавоб учрашувида бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз», дея клуб бошлиғининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 08:28, 25.05.2012.
Ўқилди: 6017 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5097]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4738]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4208]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4036]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3669]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3280]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3127]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2803]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2513]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2225]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик