Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ҳақиқий “зараркунандалар”: захирада ўтиргани учун “отнинг калласидай” маош оладиган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Мана яна бир футбол мавсуми якунланди. Шу сабаб биз якунига етган чемпионатларда бўлиб ўтган натижалар ва қизиқарли фактлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бугун эса одатдаги каби футболчилар қайд этган статистикаларга тўхталиш ниятимиз йўқ. Бугун бошқа маълумотларни сизларга етказишга қарор қилдик. Яъни кучли бешлик чемпионатларида шундай футболчилар борки, улар ўз клубида катта маош олади. Аммо ўшалар жамоаси асосий таркиб футболчилари эмас. Гап нима ҳақида эканлигини англадингиз, бизнингча? Қисақа қилиб айтганда, ўз клубида заҳирада ўтиргани учун катта маош оладиган чарм тўп усталари ҳақида тўхталамиз.

Англия

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчилар учун энг кўп пул сарфлайдиган клублардан бири ҳисобланади. Бу ерда фақат Криштиану Роналду ўз ойлигини тўла оқлаб олиши мумкин, қолганлари эса шунчаки заҳирадан ўйинни томоша қилгани эвазига “отни калласи”дай иш ҳақи олади. Мисол учун, Эдинсон Кавани ўтган бир йил давомида 10 миллион евро ишлаб топди ва фақат иккита гол уришни уддалади. Аммо уругвайликда тайёр баҳона бор. У ўтган мавсум жуда кўп жароҳат олди ва шунинг учун 25 та учрашувни ўтказиб юборди. Аммо Антони Марсьял мавсумига 14 миллион евро маош олган бўлишига қарамай, карьерасидаги энг ёмон йиллардан бирини ўтказди. Франциялик футболчида ўтган йили бор-йўғи битта гол уришни уддалади. Ҳатто унга “Севилья”га ўтиш ҳам ёрдам бермади.

Англия Премьер лигасида бошқа қаҳрамонлар ҳам бор. Мисол учун,  “Вулверхэмптон” 2020 йилда 18 ёшли ҳужумчи Фабио Силвани 40 миллион евро эвазига сотиб олди ва унга 1 мавсум учун 5 миллион евро маош тайинлади. Футболчи ўтган мавсумда на гол урди, на бир ассистни ўз ҳисобига ёздира олди. Қолаверса, қанот ҳимоячиси Адама Траоре мавсумнинг биринчи ярмини “бўрилар” сафида ўтказди ва у ҳар бир мавсум учун клубдан 2,7 миллион маош олган. Қишда у "Барса"га ижарага ўтди ва иш ҳақини 0,7 миллионга камайтиришга рози бўлди. Аммо бу унинг ўйинига таъсир қилмади – Адама атиги 1та гол урган.

“Астон Вилла” аъзоси Бертран Траоре 0 гол учун 3,4 миллион евро олган. Шунингдек, Тео Уолкотни ҳам унутмаслигимиз керак (6 миллион). У ҳам клуби сафида энг кўп ишлаб топадиган футболчилардан бири ҳисобланади, аммо Теода фойдали иш коэффициенти нолга тенг. Тўғри, иккаласи ҳам қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланади ва гол уриш уларнинг иши эмасдир. Бироқ, нима бўлганда ҳам катта ойлик олдими, демак уни оқлаш керак, бизнингча.

Италия

Январ ойида Александр Кокорин Италияда "Йил кулгиси" мукофотини А сериянинг энг ёмон футболчиси сифатида қўлга киритди. Ҳайрон қолишингиз мумкин, лекин нарх нуқтаи назаридан, Кокорин А сериядаги энг ёмон ҳужумчи эмас. Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Симоне Заза ўтган мавсумни “Торино”да ўтказди. У ҳам Саша каби А серияда бир марта ҳам гол ура олмаган, аммо мавсум давомида Заза россиялик футболчидан икки марта кўпроқ - 3,1 миллион евро олган.

“Ювентус”да эса ҳужумнинг исталган позицияда ўйнай оладиган ажойиб истеъдод эгаси бор. Бу — Федерико Бернардески. У ҳам катта маош олади (7.5 миллион евро). Аммо Федерико ҳам бутун мавсум давомида бор-йўғи битта гол уришни уддалаган. Жуда ҳам ачинарли.

Испания

Ла Лигада иккита жамоа борки, ўйинчиларининг сифати жуда паст. Биринчиси - "Эспаньол". Бу клубнинг иккита ҳужумчиси чемпионатда бирорта ҳам гол ура олмаган - Ву Лей (Испания кубогидаги 1 голи учун 1,3 миллион евро) ва Ландри Димата (0 гол учун 1,2 миллион евро).

Аммо, ортиқча маош тўлаш борасида чемпион - "Реал Мадрид":

(Санашда адашиб кетманг)

Гарет Бэйл - мавсумдаги 1 голи учун 34(!) миллион евро маош олган (Испаниядаги энг юқори кўрсаткич).

Эден Азар - 31,5 миллион маош олган. Унинг ҳисобида ҳам бир гол бор.

Лука Йович – “Реал” сербнинг 1 голи учун йилига 9,4 миллион евро тўлашга мажбур бўлди.

Мариано Диас - бир мавсумда 1 гол урган. Унинг маоши эса 7,5 миллионни ташкил қилади.

"Реал" қандай қилиб шундай ҳужумчилар билан Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олди? Тўғри, “қаймоқранглилар” жонига Бензема ва Вини каби футболчилар оро кирган.

Эслатиб ўтамиз, Германия Бундеслигаси ва Франция чемпионатида бу каби футболчилар йўқ. Шунинг учун бу икки чемпионатга тўхталиб ўтирмадик.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:15, 09.06.2022.
Ўқилди: 7509 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.