Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Кападзе: "Мусобақада кучсиз жамоалар бўлмайди. Бундан буёғига янада қийин ва жиддий рақиблар кутиб турибди"

Баҳо:
+ | -

Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг чорак финал учрашувларига старт берилади. Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этиб, Ироқ U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

Тимур Кападзе:
– Ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин бўлди. Жиддий рақиблар билан ўйнадик. Асосийси, биз биринчи ўрин билан кейинги босқич масаласини ҳал қилдик. Мусобақада кучсиз жамоалар бўлмайди. Бундан буёғига янада қийин ва жиддий рақиблар кутиб турибди.

Биз учун эртанги ўйин муҳим. Корея ёки Япониянинг қандай кучга эга эканини биламиз. Бизнинг жамоамиз ҳам ўзига яраша кучли. Аммо таъкидлаганимдек, бизнинг ҳозирги эътиборимиз Ироққа қарши баҳсга қаратилган.

Ироққа қарши ўйин ҳақида

– Бу жамоанинг катталари ва ёшлари доимо кучли ўйин намойиш этиб келган. Уларнинг баҳсини кузатиб чиқдик. Анча жиддий рақиб экани билиниб турибди. Ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Плей-офф ўйинлари ҳақида

– Бу борада болаларда яхши тайёргарлик бор. Эртага баҳс тақдири экстра таймларга ҳам чўзилиши мумкин. Улар ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан эртанги учрашувга тайёр.

Жасурбек Жалолиддинов:

– Мураббийимиз айтганидек, бу ерда осон рақиб бўлмайди. Ироқ ҳам кучли жамоа. Шунга яраша биз ҳам муносиб тайёргарлик кўряпмиз. Ярим финалга йўл олиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Босим ҳақида

Бизда ҳозир катта босим йўқ. Мухлисларимизга фақат ғалаба керак. Уларнинг кайфияти бизнинг ўйинимизга боғлиқ. Ҳар бир ғалабамизда уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпмиз. Чорак финалга чиқиб, бирдан финал ҳақида ўйлайдиган пайт эмас. Бу вазиятда концентрацияни йўқотиб, мағлубиятга учраш ҳеч гап эмас. Шу боис ҳозир финал ҳақида ўйлашга эрта.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:25, 10.06.2022.
Ўқилди: 2376 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.