Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Ла-лига. Испания чемпионатининг фантастик футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

Ла-лиганинг даражаси ҳам сўнгги йилларда сезиларли ўсишга эришди. Ортда қолган мавсумда бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик. Ҳа, мавсум сўнгида чемпионликни «Реал Мадрид» қўлга киритди. Аммо Ла-лиганинг жорий мавсуми кўплаб воқеалар билан эсланадиган бўлди. Қуйида мавсумнинг энг ажойиб ўйинчиларидан тузилган рамзий терма жамоа билан танишишингиз мумкин бўлади.

1. Дарвозабон – Куртуа, «Реал»

Тибо Куртуа бу мавсумда жамоасини чемпион қилишда фаол иштирок этди. Унинг қутқарувчилигисиз зафар қучишнинг иложи йўқ эди. Куртуа ўз ўйини билан нафақат Испанияда, балки Европада тенгсиз деб топилди. У эндиликда дунёнинг энг яхши дарвозабони номига ҳам даъво қила бошлади.

2. Ҳимоячи – Кунде, «Севилья»

2021-2022 йилги мавсумда ҳам дунёнинг энг яхши ёш ҳимоячиси бўлган Жюль Кунде ўсишга эришди. Унинг моҳирона ҳаракатлари сабаб «Севилья» ЕЧЛга йўлланма олди. Мавсум аввалида эса чемпионлик пойгасида ҳам етакчилик қилди. Кунденинг «Челси»га кетиши жамоа ва Ла-лига учун катта йўқотиш бўлади.

3. Ҳимоячи – Милитао, «Реал»

Давид Алаба ҳамда Эдер Милитао мавсумни кучли ўтказди. Аммо бразилиялик футболчи шеригининг соясида қолиб кетди. У аслида кўпроқ ўйинда иштирок этганди. Милитао 4 та голда бевосита иштирок этган. Бу натижа марказий ҳимоячи учун ёмон эмас.

4. Ҳимоячи – Карлос, «Севилья»

Диего Карлос мавсум якунланиши билан «Астон Вилла»га йўл олганди. Айтиш мумкинки, бу кўчиш ҳар икки томон учун энг яхши ечим бўла олди. У ўз шериги Кунде билан Европадаги энг яхши мудофаани ташкил этди. Карлоснинг ҳимоядан ҳужумга тўпни етказиб бериши, «Севилья» учун муҳим фактор эди.

5. Ўнг қанотда – Дембеле, «Барселона»

Тўғри тан оламиз, бу бироз ғалати кўринади. Чунки Усмон қанот ҳимоячиси эмас. Аммо уни рамзий терма жамоанинг қаеригадир мослашимиз керак эди. Таъкидлаш жоизки, Дембеле мавсум тугаши арафасида бизга нима учун «Барселона»да ўйнаётганини кўрсатиб қўйди. У мавсумни 15 та ўйинда 13 та ассист билан якунлай олди.

6. Ярим ҳимоячи – Каземиро, «Реал»

Яна бир бор Каземиро мавсум терма жамоасига кирди. Чунки у ўз вазифасини аъло даражада бажарди. Бразилия терма жамоаси аъзоси жамоасига катта ёрдам берди ва титуллар ютишда муҳим роль бажарди. Уни бу ерга қўйиш эса адолатдан бўлади.

7. Ярим ҳимоячи – Парехо, «Вильярреал»

Дани Парехо нима учун сотиб олинганини бир мавсумда англаб етдик. Креатив футболчи мавсумни 10 та ассист билан тугатди. Бу натижа эса Ла-лигада 3 ўринда туради.

8. Чап қанотда –Алба, «Барселона»

Жорди Алба ўз даражасида давом этаётган эди. Бироқ, собиқ жамоадоши «Барселона»ни бош мураббийи этиб тайинлангач, футболчининг даражаси ҳам бир поғона юқорилади. Алба жамоасига доим ёрдамга тайёр эди. Лигада ҳеч бир футболчи ўтган мавсум давомида Албадан кўра кўпроқ муваффақиятли пасларни ижро этмаган.

9. Ўнг қанот ҳужумчиси – Аспас, «Сельта»

Ҳар мавсумда Аспасдан бизни қойил қолдирадиган нимадир кутамиз. У эса айнан ўша умидларимизни реалликка айлантиради. 2021-22 йилда ҳужумчи ўртамиёна жамоада 18 та гол уришга эришди. Унинг ҳисобида эса 6 та ассист бор эди.

10. Чап қанот ҳужумчиси – Винисиус, «Реал»

Бу мавсум Вини ҳаётида умидли ёш футболчидан суперюлдуз даражасига кўтарилиш даври бўлди. 21 ёшли бразилиялик жами 27 та голда иштирок этишга муваффақ бўлди. Испания ва Европа чемпионлиги унинг ёрдамларисиз қўлга киритилмаган бўларди.

11. Марказий ҳужумда – Бензема, «Реал»

Карим Бензема ҳақида ортиқча гапиришни ҳожати йўқ. Лекин бир нарсани билиб олишимиз керак – Карим сабаб «Реал» жамоа сифатида мукаммалликка эришиб турибди. 27 та гол ҳамда 12 та ассист муаллифи ўзининг «Олтин тўп»ини кутмоқда. У шунга лойиқ.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 16:00, 10.06.2022.
Ўқилди: 2151 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.