Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Волейбол рамзи

Баҳо:
+ | -

Устозлар ҳақида ёзиб тураман, биласиз. Бугун эътиборимиз марказида Рихситилла Умаров. Спортчиликдан шарҳловчиликка ўтган кам сонли мутахассис. Рихситилла ака волейбол бўйича спорт устаси бўлганлар. Гарчи кейинчалик универсал шарҳловчига айланган бўлсаларда, волейболга содиқ қолиб, йирик турнирларда биринчи бўлиб шу турни танлайдилар.

Р.Умаров билган маълумотларни Google ва Wikipedia билмайди. Феноменал хотира ва фактларни ўз вақтида қўллаш услуби. Анча йиллар олдин Рихситилла ака билан энди бирга ишлашни бошлагандаги бир эпизод: Андижонда Республика даражасидаги катта спорт ўйинлари, ёритишга борганмиз. Ҳамма ўз спорт турлари бўйича янгиликлар дастури учун репортаж тайёрлаши керак (маълумотлар олинади, янгиликларга мос матн ёзади ва овозлаштирилади). Монтажга Рихситилла ака кириб келдилар ва шошиб туриб 2 дақиқа навбатсиз вақт сўрадилар. Ҳали матн ёзмагансизку десам, қўлларидаги ўйинлар натижаси ёзилган қоғозни кўрсатиб - шу етарли дедилар. Хоп. Ўтириб ўша натижалар асосда худди матн ўқигандек қилиб репортажни бир урунишда овозлаштириб, 2 дақиқада чиқиб кетдилар. Вау деганимча қолдим.

Лекин шу даражадаги ижодкор футболга аралашмайдилар, зўр тушунсалар ҳам. Ичида юрмаганлари, тўлиқ эътиборларини унга қаратмаганлари учун. Буям профессионаллик. Ҳар бир спорт турининг рамзига айланган шарҳловчилар бўлади. Боксда Гендлин, баскетболда Гомельский ва бошқалар. Рихситилла Умаров, шубҳасиз, волейбол сиймоси. Яна кўплаб спорт турлари бўйича камёб шарҳловчи.

Фотоларда эса волейбол терма командаси аъзоси бўлган пайтлари, Ислом Каримов ва Халқаро Олимпия қўмитаси ҳозирги президенти Томас Бах, ўша пайтдагиси Хуан Антонио Самаранчни кўришимиз мумкин.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 16:05, 10.06.2022.
Ўқилди: 2251 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.