Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Терма жамоамиз ўз даражасида эмасми?

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Шри-Ланка терма жамоасини 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Лекин танаффус пайтидаги ва ўйиндан кейинги баъзи фанатларнинг, хаттоки баъзи ҳамкасбларимнинг жиғибийрон бўлишидан кўпчилик натижадан қониқмаганлигини билиш мумкин.Чунки улар "Шри-Ланкаям жамоами?" деб 10 талаб гол кутиб ўйинни кузатишган.

Мана шуниси ёмон. Рақибни ўйинини ўрганмасдан туриб рейтингига қараб баҳо бериш яхши эмас. Фанатларнику тушунаман, улар корейс, японларни ҳам йирик ҳисобда ютиш керак деб ҳисоблашади. Лекин "бошқа" ларчи. Ўйинни телевизорда кўрган бошқаю, воқеаликни ичида ўрганиб, ҳис қилиб кўрган бошқа. Шу боис Наманганга бориб иккала ўйинни стадионнинг ўзидан кўрганим мени ютуғим бўлди деб ўйлайман.(гарчи стадионга кириш ва юриш анча қийинчилик туғдирган бўлсада).

Чунки телевизор қашисида ўтириб йирикроқ ҳисобни кутаётганлардан фарқли ўлароқ, 4-5та гол бўлмаслигини ҳис қилиб турдим. Биринчидан мени Шри-Ланка жамоаси бош мураббийининг бир кун аввалги ўйин ҳақидаги фикрлари, иккинчидан эса ўйин олди машғулотлари ҳайрон қолдирди. Жамоа ўйинни "ўлдириш" га ҳаракат қилиши сезилиб турарди. Бир чизиқли ҳимоя услуби ва ҳимоячиларга ёрдамга етиб келиш, рақибни ўрганганлигиданми билмадим қанотлардан узатилган тўпларни қайтаришдаги ҳаракатлар ҳар бир кишини диққатини ўзига тортиши табиий эди.

Шуларни кузатиб Марказий стадионда янги қурилган усти ёпиқ медиа трибуналарда жавлон ураётган журналистларга ўйин 2-0 бўлса керак деганимда, уларнинг барчаси "ҳа йўға"дея истеҳзоли тарзда кулиб қўйишди.Лекин хавотирим ўринли эканлигини шарҳ пайтида ҳам ҳис қилиб турдим. Катанец қанотлардаги юқоридан узатмаларга урғу бергани, жарима майдончаси ичида Элдор ва Азизларга кўпроқ ишонгани ҳам сезилиб турди. Лекин рақибнинг бўйи баланд икки ҳимоячиси юқоридан келаётган тўпларда яхши кураш олиб боришди. Марказдан эса ҳимояни ёриб ўтиш жуда қийин эди.Чунки 10ҳимоячи билан ўйнаётган рақиб футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши, тўп кетидан тинимсиз югуриб чарчашмас эди.

Шри-Ланканинг хатоси жарима зарбаларини қайтаришда бўлди. Жонли девор ўрнатишда ва устун ёнига бўйи баландроқ ўйинчи қўймаганлигида бўлди. Ҳақиқатан ҳам тўлиқ ҳимояга ётиб олган жамоа билан ўйин олиб бориш қийин. Буни ўйиндан кейин Катанец ҳам ва кўпгина  мутахассислар ҳам айтишди. Голларда эса албатта нотўғри қўйилган жонли девордан ташқари ижро маҳоратининг ҳам ҳиссаси бор эди. Ўйин статистикасидаги катта фарқ ҳаммасини кўрсатиб турган бўлсада лекин хавотирим, тахминим деярли ўзини оқлади. Хаттоки ўйиндан кейин Шри Ланка т.ж бош мураббийи ўйиндан кўнгли тўлганини, ҳисобдан қониққанлигини айтди.Бир томондан албатта "космик кемалар коинотни забт этаётган бир пайтда", Эрон, Саудия Арабистони, Ж. Корея, Япония терма жамоалари мундиалга тайёргарлик кўриш борасида Бразилия, Чили сингари давлатлар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказаётган бир пайтда мухлисларнинг талабини, жиғибийронлигини тушуниш мумкин. Чунки Саудия Арабистони т. ж билан бўлган ўйиндан кейинги тушкун холат ҳали ҳам сақланиб тургандек гўё. Ахир Саудияни ҳам қониқтирадиган дуранг қайд этилганда  термамиз кейинги босқичга чиқардида. Қолаверса шу босқичдан ўта олмаганлиги барчамизни анча хафа қилгани ҳам бор гап.

Шу боис уларнинг натижага бўлган ҳар қандай эътирозини тушунса бўлади. Иккинчи томондан Санжар Турсунов айтганидек мундиалга чиққан Осиёнинг терма жамоалари ҳозирги пайтда ҳақиқатан ҳам анча кучли. Лекин у бошқа ҳикоя.... Тўғри Катанец таркибга  энг муносибларини йиға олган. Балки Элдор, Жалолиддин, Ойбек, Остон, Достон ва бошқалар ўз даражасида тўп сурмагандир.

Улардан кўпроғини кутаётганимиз ҳам рост. Балки сиз кутган кўпроқ голларни уришлари ҳам керак эди. Лекин ишонинг Шри-Ланка  дарвозабонининг бундай ажойиб ҳаракати, 10та футболчининг ҳимояга ётиб олиши,баъзида вақт чўзиб ўйин темпини ўлдирилиши, буларнинг барчаси рақиб режа асосида ҳаракат қилаётганлигидан далолат эди.Шу боис келинг натижани тўғри қабул қилиб, ўйиндан ўйинга терма жамоамиз янада кучайиб Осиё кубоги 2023да финалгача етиб боришига ишонч билдирайлик.

Манба: Мурод Ризаев
Киритилди: 23:36, 10.06.2022.
Ўқилди: 1487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.