"Спортинг" ярим ҳимоячиси Жоау Палинья фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради MailOnline.
Манбага кўра, Португалия терма жамоасининг 26 ёшли футболчисига асосий даъвогар “Вулверхэмптон” бўлиб турибди. Ярим ҳимоячига яна АПЛга қайтган "Фулхэм" клуби ҳам қизиқмоқда.
Палинья ўтган мавсумда "Спортинг" таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.