"Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Goal.
Манба берган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти 18 ёшли англиялик футболчини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсад сифатида белгилаган.
Аввалроқ, "қизил иблислар" "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқаганди.
Беллингем ўтган мавсумда "Боруссия Дортмунд" таркибида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 14 та голга ассистентлик қилди.