Бельгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес Лукаку ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"У фақатгина ўз жамоасида муҳим футболчи бўлишни ва ўйиндан завқ олишни хоҳлайди. Ишончим комилки, унинг ёзда қабул қиладиган қарори тўғри бўлади. Бельгия терма жамоасида у билан муаммо мавжуд эмас. Унинг ҳозирги ўйи жароҳатдан тезроқ тикланиб олишдир".