Кириш Регистрация

“Бунёдкор”нинг Жанубий Кореяга бу йилги иккинчи ташрифи

Баҳо:
+ | -

Кеча, Ўзбекистоннинг тўрт карра чемпиони делегацияси Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувини ўтказиш учун Корея Республикасига етиб борган.

Хабарингиз бор, бу галгиси “қалдирғочлар”нинг “Эрталабки тетиклик” мамлакатига жорий мавсумдаги иккинчи ташрифидир. Бунгача жамоамиз “Е” гуруҳидаги 2-тур учрашувлари доирасида Похан шаҳрида 20 март куни мезбонлар – “Похан Стилерз” клуби билан рўбарў келиб, маҳаллий жамоа устидан 2:0 ҳисобида чиройли ғалабага эришган эди. Мана, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтиб, “Бунёдкор” яна Кореяга сафар уюштирди. Аммо жамоамиз олдидаги мақсад яна ўша-ўша – Тошкентга фақат ва фақат ғалаба билан қайтиш. “Сонгнам Илхва Чонма” (ҳа, рақибимизнинг номи корейсчада айнан шундай талаффуз этиларкан) билан ўйин оғир кечиши аниқ. Лекин барча ўзбекистонликлар Миржалол Қосимов шогирдларидан якунда фақатгина ижобий натижа кутишмоқда...

Кеча кечқурун Тошкент халқаро аэропортидан парвоз амалга оширган ҳаво лайнери делегациямизни 6 соат вақт деганда, бу ерда тонг тушиб бўлган маҳалда Сеулдаги “Инчхон” аэропортига олиб келди. Кейин “Бунёдкор” аъзолари автобусда тахминан 2 соатча йўл босиб, Сувон шаҳрига етиб келдилар. Ҳа, жамоамиз Сонгнам шаҳрида эмас, ҳозир айнан Сувонда қўним топган. Боиси, Корея майдони жиҳатидан унча катта мамлакат эмас ҳамда бу юртдаги шаҳарлар орасидаги масофа ҳам узоқ эмас. Сонгнам билан Сувон бир-бирига жудаям яқин жойлашишган – ёнма-ён деса ҳам бўлаверади. Сувондан Сонгнамгача машинада ярим соатли йўл.

Сувонда биз “Айбис Сувон Амбассадор” отелига жойлашдик. Делегациямиз меҳмонхонанинг бутун 9-қаватини эгаллади. Маҳаллий об-ҳаво Тошкентдагисидан озгина фарқ қилади: пойтахтимизда 32-34 даража иссиқ бўлса, бу ерда +25-27.

 

Манба: fcbunyodkor.com

Эслатиб ўтамиз, “Сонгнам Илхва Чонма” – “Бунёдкор” учрашуви 29 май куни Сонгнам шаҳридаги “Танчон спорт комплекси” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:30да (Тошкент вақти бўйича – 15:30) бошланади.

Киритилди: 13:56, 27.05.2012.
Ўқилди: 5626 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик