Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

«Ливерпуль»нинг Клопп давридаги энг қиммат харидлари (топ-10)

Баҳо:
+ | -

2015 йилнинг октабрь ойида «Ливерпуль» клуби янги мураббий сифатида Юрген Клоппни тайинлайди. Немис мутахассиси дастлаб 3 йиллик битимга имзо чекади. У Бренден Рожерсни курсисини эгаллаган эди. Юрген Клопп «Энфилд»да катта лойиҳа бошлаши ва совринлар ютиш ниятида эканини билдиради. Шу мақсадда жамоани қайта қура бошлайди. Клопп жамоани кўтариш учун янги номлар кераклигини биларди. Шунинг учун раҳбариятни ўз нишонларини забт этишга ундади. «Ливерпуль» пул сарфлаш керак бўлган пайтда, уни сарфлади, аямади. Аммо сарфлаш борасида ўта ақлли йўл тутди. Қуйида Клоппнинг бир нечта транфсерлари санаб ўтилади.

Садио Мане

Нархи: 34 миллион фунт
Вақти: 2016 йил, 28 июнь

Сенегаллик футболчи «Саутгемптон»дан харид қилинади. Айнан Маненинг келишидан клуб тарихида янги эра бошланади. Унинг илк бор тузган битими 5 йилга мўлжалланганди. 2018-19 йилги мавсум Манега омадли келиб, АПЛда энг яхши тўпурарга айланади.

Алекс Окслейд-Чембeрлен

Нархи: 35 миллион фунт
Вақти: 2017 йил, 31 августь

«Арсенал» ўз футболчисига жавоб беради. Алекс эса «Ливерпуль»га йўл олади. Ярим ҳимоячи дастлаб ўта барқарор эди. Бироқ, ЕЧЛ баҳсларининг сўнгги даврида жиддий жароҳат олади. Тиззаси сабабли ойлаб майдонга тушмаган Чемберленни захирага михлаб қўйишади. Ҳатто ҳозир ҳам у захирада ўтирибди.


Ибраима Конате

Нархи: 36 миллион фунт
Вақти: 2021 йил, 28 май

Клоппнинг сўнгги пайтдаги қилган яна бир ақлли ишларидан бири Конате хариди эди. Якунига етган мавсумда ёш ҳимоячи ажойиб ҳаракат қилди. Унинг ЕЧЛдаги ўйинлари фантастик даражада эди. Конатенинг ҳаводаги устунлиги, рақибларга доимо муаммо туғдиради. Клопп эса буни аввалдан биларди.

Муҳаммад Салоҳ

Нархи: 36,5 миллион фунт
Вақти: 2017 йил, 22 июнь

Муҳаммад Салоҳ учун катта пул сарфланмаган. Аммо унинг жамоада қилган ишлари ўта каттадир. 150 дан ортиқ гол, 3 та АПЛ «Олтин бутса»си, Англия ва ЕЧЛ чемпионлиги «Ливерпуль»нинг 36 миллион фунтни нима учун сарфлаганини кўрсатиб беради. Салоҳ «Рома»дан сотиб олинган эди ва 5 йилдан бери топ-ҳужумчига айлана олди.

Луис Диас

Нархи: 37,5 миллион фунт
Вақти: 2022 йил, 30 январь

Клопп ўз жамоаси ҳужумини ислоҳ қилишни ўйлай бошлади. Шу мақсадда январь ойида «Порту»дан Луис Диасни сотиб олди. Колумбия терма жамоаси аъзоси «Ливерпуль»ни танлаб адашмаган эди. 25 ёшли ҳужумчи Англия ҳавосига ва футболига тез мослашди. Уни номини эшитган рақиблар ҳалидан қўрқувга туша бошлади.

Фабиньо

Нархи: 39 миллион фунт
Вақти: 2018 йил, 1 июль

Юрген Клопп жамоасининг ярим ҳимоясидаги энг катта таянч бўлган Фабиньо, дастлаб мерсисайд жамоасида қийналганди. Бразилия терма жамоаси аъзоси «Монако»дан 39 миллион фунт эвазига олиб келинади. Фабиньо «Ливерпуль»да жаҳон даражасига эга ўйинчига айланди.

Диего Жота

Нархи: 41 миллион фунт
Вақти: 2020 йил, 19 сентябрь

«Ливерпуль»нинг олд чизиғига керакли футболчи сифатида Жота харид қилинади. 2020 йилда 41 миллион эвазига «Вулверхэмптон»дан сотиб олинган ҳужумчи, Клоппни уялтирмади. Жота ўзининг кўп функциялилиги билан ажралиб туради. Айнан мана шу қобилияти сабабли ҳам Жота асосий таркиб футболчисига айланди.

Наби Кейта

Нархи: 52,75 миллион фунт
Вақти: 2017 йил, 28 август

«Ливерпуль»нинг асосий футболчиси сифатида Кейтани ҳам айтиш мумкин. Ҳа, у кўп ҳолларда захирадан туширилар, аммо унинг майдондаги вазифаси аниқдир. Кейта вазифаларини яхши билади ва яхши уддалайди. Наби Жота каби майдон марказида кўп вазифаларни уддалай олади. Қолаверса, қанот ҳимоячиси бўлиш ҳам, Кейтага қийинчилик туғдирмайди.

Алиссон Бекер

Нархи: 66,8 миллион фунт
Вақти: 2017 йил, 31 декабрь

Исталган жамоанинг муваффақиятида, дарвозабон фактори ўта муҳим саналади. Шу мақсадда «Ливерпуль» Янги йил байрами куни «Рома»га 66 миллиондан ортиқ пул ўтказиб беради. Бразилиялик кипер Юрген Клопп жамоаси учун сув ва ҳаводек зарурдир.

Виржил ван Дейк

Нархи: 75 миллион фунт
Вақти: 2017 йил, 31 декабрь

Футболдаги катта натижалар майдондаги футболчиларга боғлиқ. Лекин ишончли ҳимоячисиз, муваффақиятга эришиш, амри маҳол. Нидерландиялик футболчи 2018 йил кириб келишидан сал олдин «Ливерпуль»га келади. Олти ойдан кейин эса, «Реал»га қарши ЕЧЛ финалида иштирок этади. Ван Дейк марказий ҳимояда Клопп муҳтож ва истаган футболчи эди. Ҳозир ҳам усиз «Ливерпуль» ўйинларининг барқарорлиги йўқолган бўларди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 22:00, 13.06.2022.
Ўқилди: 3610 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.