Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Феликс, Нуньес ва Витцель: иқтидорлар мактаби ёхуд “Бенфика” сўнгги 10 йил ичида даҳшатли фойда кўрди

Баҳо:
+ | -

“Бенфика” футбол оламида иқтисодий жиҳатдан муваффақиятга эришган кам сонли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Португалия клуби шу кунгача бошқа гранд клубларга топ-даражадаги футболчиларни етиштириб бериш билан кўпчиликни меҳрини қозонган. Шу сабаб бугун биз пойтахт клубининг сўнгги 10 йил ичида амалга оширган энг яхши трансферлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Дарвин Нуньеснинг "Ливерпуль"га ўтиши “Бенфика” тарихидаги иккинчи энг қиммат трансфери ҳисобланади. Клубнинг энг йирик сотуви эса 2019 йили “Атлетико”га ўтган Жоау Феликс трансфери ҳисобланади.  

• “Бенфика”нинг энг қиммат сотуви — 127 миллион евро. Бу Жоау Феликс билан амалга оширилган. Португал клуби уни 2019 йилда “Атлетико Мадрид” шу сумма эвазига сотиб юборган. Кучли бешликдан жой олган иккита трансфер ҳам бир неча йил олдин амалга оширилган. Клуб Рубен Диаш ва Эдерсонни "Ман Сити"га яхшигина суммага “пуллаган”.

Топ ўнталикдаги энг “кекса” трансфер Аксель Вицел бўлиб, уни 2012 йилда "Зенит"га 40 миллион еврога сотиб юборган. Бельгиялик футболчи трансфери Феликс сотуви амалга ошишигача биринчи ўринда турганини ҳам эсдан чиқармаслик керак.

"Бенфика"нинг сўнгги 10 йил ичида энг қиммат сотган футболчилари (топ-10)

• “Бенфика” энг қиммат сотилган топ-10 (аниқроғи, энг яхши 11 та) футболчи ортидан 590 миллион евро ишлаб топган бўлиб, ҳар бир футболчи билан ўртача 53,6 миллион евро эвазига хайрлашган. Лекин, шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу рейтингдан жой олган футболчиларнинг фақатгина учтаси нисбатан қимматроққа сотилган, қолганлари эса ўртача пул эвазига бошқа клубга ўтган. Шунингдек, Феликс ортидан кўрилган фойда ҳам кўп нарсани белгилаб беради.

• Бу рейтингдан ўз даврининг энг яхшиларидан бири ҳисобланган футболчилар, Анхель Ди Мария (33 миллион евро) ва Фабио Коэнтрау (30 миллион евро) ҳам жой олган бўлиши мумкин эди. Мазкур чарм тўп усталарининг иккиси ҳам “Бенфика”дан “Реал Мадрид”га йўл олишган. Аммо бу сотувлар сўнгги 10 йил ичида эмас, аксинча анча аввал амалга оширилгани сабабли ҳозирги рўйхатимизга киритилмади.

• “Бенфика” сўнгги 10 йилни жаҳон трансфер бозорида жуда муваффақиятли ўтказди. Клуб охирги 10 мавсум ичида 640 миллион еврога бойиган бўлса, фақатгина икки мавсум зарарга ишлаган. Нисбатан оддийроқ, совринлар учун кўп ҳам курашмайдиган клуб учун яхши фойда ҳисобланади, шундай эмасми?

"Бенфика" сўнгги 10 йил ичида қанча фойда кўрди?

• Зарар билан якунланган мавсумлардан бири 2020/21 йилда кузатилган бўлиб, "Бенфика" Дарвин Нуньесни "Алмерия"дан 39 миллион евро эвазига харид қилди. Аммо клуб ўша мавсум унчалик яхши сотувларни амалга ошира олмади. Шу сабаб португалияликлар 43,5 миллион евро зарар кўрди. Аммо жорий мавсум ўша Дарвинни “Ливерпуль”га икки баравар қимматига сотиб юборди (бонуслар бундан мустасно).

• Иккинчи ҳолат 2013/14 йилги мавсумда кузатилган. Ўша пайтда “Челси” Неманья Матични 25 миллион фунтга сотиб олганини ҳисобга олмаганда, қиммат сотувлар бўлмаган. Шу сабаб ўша йили “Бенфика” 10 миллион евро миқдорида камомад билан мавсумни якунлаган.

• “Бенфика” энг катта фойдани 2019/20 ва 2017/18 йилларда амалга оширган. Ўша мавсумларда клуб Эдерсон, Семеду ва Феликс каби трансферларни амалга оширган.  

Манба: Sports.ru
Киритилди: 18:57, 14.06.2022.
Ўқилди: 3087 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.