Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Харри Кейн Венгриядан учралган йирик мағлубият сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн Миллатлар лигаси доирасидаги Венгриядан учралган йирик мағлубият (0:4) ҳақида фикр билдирди.

«Тушкунликка солувчи оқшом. Биринчи бўлимда гол уриш учун етарлича вазиятлар яратдик, аммо бу Миллатлар Лигасида биз учун воқеалар шундай ривожланяпти — вазиятлардан фойдаланишда қийналяпмиз.

Ҳисоб 0:2 бўлганида, шунчаки расво ўйнадик. Ҳозир ваҳима қилиш вақти эмас. Сентябрда бошимизни кўтариб, кучлироқ бўлиб қайтишимиз керак. Бизнинг узоқ вақтдан бери биринчи йирик мағлубиятимиз. Ҳимоявий тактикага ўтсак, балки ҳаммаси ўнгланар. Бу тунни унутиш керак. Олдинга интилишда давом этиб, 2022 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрамиз ва бу ўйинлардан сабоқ оламиз», — дейди Англия терма жамоаси ва «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси.

Маълумот учун, Англия Миллатлар Лигасида ўз гуруҳида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 14:23, 15.06.2022.
Ўқилди: 2007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик