Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎзПФЛ ва Футбол ҳакамлари маркази ўртасида илк шартнома имзоланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси муассислигида ташкил этилган Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига 15 июнь куни янги директор тайинланганди. Бугун — 17 июнь санасида Марказ ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўртасида Лига мусобақаларида ҳакамлар фаолиятини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Шу кунга қадар футбол ҳакамлари, назоратчилари ҳамда VAR мутахассисларининг хизмати учун ҳақ, шунингдек, уларнинг йўлкира ҳамда яшаш ҳаражатлари ЎзПФЛ ҳисобидан қопланиб келинаётганди. Эндиликда ҳакамлар фаолияти ягона тузилмага бирлаштирилганидан келиб чиқиб, мазкур масалалар Марказ томонидан ҳал этилади. ЎзПФЛ эса Лига томонидан ўтказиладиган мусобақалардаги мазкур ҳаражатларни шартнома асосида Марказга ўтказиб беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса футбол ҳакамларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, Марказнинг ташкилий-бошқарув фаолиятини самарали амалга оширишни таъминлайди. Айни вақтда мазкур масала ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Бундан-буён нафақат профессионал, балки ҳаваскорлар ўртасидаги ҳар қандай футбол мусобақалари, ўртоқлик учрашувларига футбол ҳакамларини жалб қилиш Марказ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:28, 17.06.2022.
Ўқилди: 1467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.