Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Кавани ва Видаль жамоадош бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Бока Хуниорс" вице-президенти Хуан Рикельме клуб ҳужумчи Эдинсон Кавани ва ярим ҳимоячи Артуро Видалга қизиқиш билдираётганини айтди. Ҳозирда иккала футболчи ҳам эркин агент саналади.

"Видаль "Бока"да ўйнаш учун туғилган. Унга маош тўлай оламизми, бу бошқа гап. Худди шу нарса Каванига ҳам тегишли - у бизга ўйнаш учун туғилган.

Бу икки юлдуз - юқори савиядаги футболчилар. Сиз ҳар доим жамоада шундай ўйинчилар бўлишини орзу қиласиз, аммо ҳақиқат бундан ҳам мураккаброқ”, - дея Рикельменинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN Аргентина.

35 ёшли Кавани 2020 йилнинг кузидан 2022 йилнинг баҳоригача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. У ўтган мавсумда "қизил иблислар" сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

35 ёшли Видаль сўнгги 2 йил давомида "Интер" сафида ўйнаб, ўтган мавсумда барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:11, 18.06.2022.
Ўқилди: 1726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.