Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Сузиш: ҳамюртимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича XIX бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионати баҳслари старт олди.

Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) шафелигида ўтказиладиган мазкур йирик спорт анжуманида сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси ва очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича жами 74 та комплект медаллар ўйналади.

17 июнь санасида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ва синхрон сузиш бўйича саралаш мусобақалар ўтказилган бўлса, бугун сузиш ва синхрон сузиш бўйича жами 6 та комплект медаллар ўйналади.

Аввал хабар қилганимиздек, мазкур жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари сузиш, сувга сакраш ва синхрон сузиш мусобақаларида стартга чиқишади.

Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб баҳсларга Хуршид Турсунов киришди. 50 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этган Хуршид белгиланган масофани 25,44 сонияда сузиб ўтди. Афсуски, бу натижа унга ярим финалга чиқиши учун бироз камлик қилди.

Энди Хуршид Турсунов 23 июнь куни 50 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида стартга чиқади.

19 июнь санасида эса сузиш мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир юртдошимиз Алексей Тарасенко баҳсларга киришади. Тажрибали спортчимиз 200 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақаларида иштирок этади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 22:47, 18.06.2022.
Ўқилди: 1289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик