Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистонда боксчилар тайёрлашнинг миллий стандарти жорий қилинади, юртимизда кубалик тажрибали профессор иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича катта йиғилиш ташкил этилганди. Бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси тегишли чора-тадбирларни олиб бормоқда. Бунгача федерация раҳбарияти вилоятларда сафарда бўлиб, ҳудудлардаги вазиятларни, у ердаги ҳолатни ўрганди.

Ана шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида федерация селекция тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги катта қадамни ташлади. Президент топшириғи асосида бокси жаҳонда тараққий этган Куба мамлакатидан келган профессор, Кубада замонавий бокс мактабининг бугунги услубини йўлга қўйган тажрибали мутахассис Карлос Вильянуэва энди Ўзбекистон бокс федерациясида маслаҳатчи сифатида иш бошлади.

Маълумот учун, Карлос Вильянуэва улкан ва бой тажрибага эга профессордир. Бокс йўналишида 48 йиллик тажрибага эга. Кубада бугунги замонавий ва миллий бокс услуби асосчиларидан бири. Мамлакатда бокс мактаблари ва бокс билан шуғулланувчилар учун ишлаб чиқилган кўплаб услубий қўлланмалар муаллифидир.  Унинг қўлланмалари Кубада дарслик сифатида ўрганилади. Фаолияти давомида 30 дан ортиқ илмий қўлланмаларни ишлаб чиққан, у яратган қўлланмалар асосида бир қатор мамлакатларда бокс тизими ташкил этилган.

Илмий ишлардан ташқари, кўплаб мамлакатларда мураббий сифатида муваффақиятли фаолият олиб борган. Шогирдлари қаторида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларининг олтин медаль эгалари бор. Ангола, Ҳиндистон, Никарагуа, Покистон, Венесуэла, Мексика, Тайвань, Туркия каби мамлакатларда турли лавозимда ишлаган. Бир қатор тажрибали мураббийларнинг, шу жумладан бугунги кунда Куба терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Роландо Асебалнинг ҳам устози ҳисобланади.

Кубалик мутахассиснинг вазифаси шундан иборатки, у Куба ва Ўзбекистон бокс тизимини ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда мамлакатимизда боксчилар тайёрлашнинг ягона услубий қўлланмасини яратиш ишларида яқиндан ёрдам беради. Ушбу лойиҳа йўлида Ўзбекистон бокс федерацияси ва Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддиларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди. Айни пайтда бу ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлаб юборган.

Ўзбекистон бокс федерациясида ўтказилган йиғилишда ҳам университетда фаолият олиб борувчи профессор, доцентлар билан биргаликда ушбу лойиҳа муҳокама қилинди, бир қатор муаммолар таҳлил қилинди. Қилинадиган ишлар режалаштирилди, йўл хариталари тузиб олинди. Унга кўра, ишни тизимли йўлга қўйишда мураббийлар малакасини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Яна бир янгилик - режага биноан, энди Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлаш бўйича миллий стандарт ишлаб чиқилади. Ана шу стандарт болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, бокс мактаблари, Олимпия захиралари коллежларида жорий қилинади ва янги тизим асосида боксчилар тайёрланади. Бу эса ўз навбатида селекцияни самарали ташкил этиш, янгидан-янги номларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 23:00, 18.06.2022.
Ўқилди: 1412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик