Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

U23 Осиё кубоги. Финал олдидан статистика ва фактлар

Баҳо:
+ | -

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида энг сўнгги ўйин қолди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони олимпия терма жамоалари чемпионлик учун "Бунёдкор" стадионида тўқнаш келишади.

Икки карра ёки илк марта чемпионлик
Ушбу ёш тоифасидаги қитъа чемпионатида бешинчи марта ўтказилмоқда. Ўзбекистон ва Саудия жамоалари мусобақанинг финалида иштирок этишган. Ўзбекистонликлар 2018 йилги мусобақада финалгача етиб бориб, Вьетнамни мағлуб этган ҳолда чемпионликни қўлга киритишган. Саудияликлар эса 2013 ва 2020 йилларда финалда иштирок этиб, ҳар иккисида мағлуб бўлишган. "Яшил бургутлар" уларда Ироқ ва Жанубий Кореяга имкониятни бой беришган. Демак, эртага Ўзбекистон ғалаба қозонса, ушбу ёш тоифасида қитъа чемпионлигини 2 марта қўлга киритган биринчи терма жамоага айланади. С.Арабистони ғолиб чиқса, ўз тарихида илк марта чемпионликни нишонлайди.

Энг кўп гол урган жамоалар
Финалгача етиб келган жамоалар мусобақада энг кўп гол ураётган термалар ҳисобланишади. Ўзбекистон финалга қадар 5та ўйинда 12та гол уришга муваффақ бўлган бўлса, Саудия рақиблари дарвозасига 11та тўп киритди. Вакилларимиз ўз дарвозаларидан 3та тўп олиб чиқишган бўлса, рақибларимизнинг дарвозаси ушбу мусобақада ҳамон даҳлсиз бўлиб турибди.

«Олтин бутса» учун кураш
Шу пайтгача 5 нафар футболчи мусобақа давомида 3тадан гол муаллифига айланишди. Улар орасида Айман Яҳё (С.Арабистони) ва Жасурбек Жалолиддиновда натижани яхшилаган ҳолда турнирнинг энг яхши тўпурарига бериладиган "Олтин бутса" совринини қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Аввалги мусобақаларда «Олтин бутса» соврини қуйидаги футболчиларга насиб этган:

2013 — Кавеҳ Ризоий (Эрон) — 5 гол
2016 — Аҳмад Алаа (Қатар) — 6 гол
2018 — Алмоез Али (Қатар) — 6 гол
2020 — Жароенсак Вонггорн (Таиланд) — 3 гол

Зарбалар
Темур Кападзе жамоаси ушбу мусобақада рақиблари дарвозаси томон жами 90 марта зарба берди. Саудия эса бу ишни 78 марта амалга оширган. Бу борада Жасур Жалолиддинов (15) ва Ҳусайн Норчаев (12) бошқалардан илгарилаб кетишган.

Муҳим ўйинчилар
Саудия Арабистони терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фирас ал-Брикан плей-офф босқичида битта гол уриб, 2та голга узатма берди. Жасур Жалолиддинов эса чорак финал ва ярим финал баҳсларидан битта гол уриб, жамоасининг ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:06, 19.06.2022.
Ўқилди: 4670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.