Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Суперлига. «Навбаҳор» – «Металлург». Превью

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлиганинг 12-турида “Металлург” Наманганда "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида 50 марта тўқнаш келишган. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 13 тасида бекободликлар ғалаба қозонишган, яна 15 та ўйинда кучлар тенг келган. 22 та ўйин эса наманганликларнинг ғалабаси билан интиҳо топган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ рақибларимиз фойдасига – 51:72.

Мазкур клубларнинг Наманганда ўтказилган баҳсларида тўлиқ устунлик водийликлар томонида. Ортда қолган 25 учрашувнинг фақат биттасида бекободликлар зафар қучишган. 6 та ўйинда эса томонлар муросага келишган. 18 ўйинда эса “Навбаҳор” ғалаба нашидасини сурган.

Жамоаларнинг Наманганда ўтказилган сўнгги олтита учрашуви:

2021  “Навбаҳор” – “Металлург” – 1:0
2020  “Навбаҳор” – “Металлург” – 1:1
2019  “Навбаҳор” – “Металлург” – 0:0
2018  “Навбаҳор” – “Металлург” – 3:0
2017  “Навбаҳор” – “Металлург” – 2:1
2016  “Навбаҳор” – “Металлург” – 0:1

“Навбаҳор” ҳақида
“Навбаҳор” мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларида наманганликлар бир марта Ўзбекистон чемпиони (1996) бўлишди. Уч марта Ўзбекистон кубогини бошлари узра баланд кўтаришган бўлишса (1992, 1995, 1998), бир марта суперкубок соҳиблари ҳам бўлишган (1999). Шунингдек, “Навбаҳор” чемпионатларимизда 8 марта бронза медали билан тақдирланган ва бу борада фақатгина Қаршининг “Насаф” жамоасидан ортда қолаяпти, холос.

Наманган шаҳрида футбол клубига 1974 йилда асос солинган бўлиб, у турли йилларда “Текстильшик” (1974-80), “Автомобилист” (1984-87) номлари билан юритилган. 1981-83 ҳамда 1988 йилдан то ҳозирги кунгача “Навбаҳор” номи билан ўйнаб келаяпти.

Жамоанинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурари Шуҳрат Мирхолдиршоев ҳисобланади. У наманганликлар таркибида ўтказган 144 ўйинида рақиблари дарвозасига 127 та гол киритган. У фаолияти давомида жами 222 та гол киритиб. Геннадий Красницкий клуби аъзоси бўлган.

 “Навбаҳор” бугунгача Ўзбекистон чемпионатларида 891 та учрашув ўтказиб, шулардан 411 тасида ғалаба қозонган. 187 ўйинда дуранг қайд этиб, 293 учрашувда ютқазган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлари нисбати 1439:1049. Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (2006 йил, “Хоразм”). Яна битта эътиборга молик учрашув, бу сермаҳсул ўйини – 10:3 (1996, “Косонсой”). Энг йирик мағлубияти – 0:7 (2009, “Пахтакор”).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 06:12, 20.06.2022.
Ўқилди: 1184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.