«Тобол» ҳужумчиси Игорь Сергеев Қозоғистон премьер-лигасининг 15-тури доирасида «Мақтаарал»га қарши бўлиб ўтган баҳсда битта гол муаллифига айланди. Ушбу гол қўстанайликларга ғалаба келтирди.
Икки мавсумдан буён қўшни юртда ўйнаётган Игорь учун мазкур гол Қозоғистон чемпионатидаги 15-гол бўлди. У 2021 йилнинг 14 март куни «Актобе» сафида дебют қилганди. У актобеликлар сафида 7та гол урган бўлса, "Тобол" таркибида урган голлари сони 15тага етди. Ҳамюртимиз Премьер-лигада 37та ўйинда иштирок этган.