Норасмий маълумотларга қараганда "Насаф" мураббийлар штабига янги мураббий қўшилган.
Ориф Маматказин, айнан шу мураббий энди "Насаф" жамоасининг мураббийлар штабида фаолият олиб боради. Ориф Маматказин фаолиятининг кўп йилларини "Андижон" мураббийлари штабида ўтказган, бир муддат бош мураббий ўрнини ҳам эгаллаб турган вақтлари бўлган. Аммо бу мураббий фаолиятида бирон-бир кўзга кўринадиган натижа кўрганмизми?...
Шу боис, агарда бу қарор рост бўлса сиз ва бизни иккилантириб қўяди. Жамоамиз мураббийлар штабида ҳозирги пайтда икки нафар мураббий фаолият кўрсатмоқда, булар Рўзиқул Бердиев ҳамда Самир Гасановлардир, энди клубда 4- мураббий ҳам пайдо бўлаяпти. Клуб раҳбариятини бу борада олиб бораётган иши жуда кишини таажубга солади. Мақсад нима ўзи?... тушуниш қийин.
Майли, эҳтиёж бор экан, аммо ўзимизда бир нечта номдор мураббийлар ҳам бўш эдилар-ку?! Энди жамоанинг мавсум учун мақсадлари нима бўлади? Бармоғимизни тишлаганча ўтираверамизми?
Ҳа, майли биз Ориф Маматказинга омад ва зафарлар тилаб қоламиз (қарор рост бўлса)! Қарор барибир қарор, яна вақт олий ҳакам деганлар. Ишқилиб, мақолга ўхшаб қолмасинда, айтадиларку "чўпон кўпайса...".