Ўзбекистон 1—19 июнь кунлари 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилди. Темур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон олимпиячилари финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи ўйинда Саудия Арабистонига имкониятни бой берди (2:0).
Трансфермаркт портали мусобақанинг энг қиммат жамоалари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Жанубий Корея U-23 терма жамоаси катта фарқ билан рўйхатда пешқадам бўлиб турибди.
Финалга қадар етиб келган Саудия Арабистони учинчи ўринда қайд этилган бўлса, Ўзбекистон энг қиммат бешинчи жамоа бўлиб турибди.
Энг қиммат таркибга эга жамоалар (топ-10):
1. Жанубий Корея — 15,95 миллион евро
2. Япония — 6,53 млн евро
3. Саудия Арабистони — 6,1 млн евро
4. Австралия — 5,8 млн евро
5. Ўзбекистон — 4,9 млн евро
6. Эрон — 4,73 млн евро
7. БАА — 4,65 млн евро
8. Тожикистон — 3,73 млн евро
9. Қатар — 3,53 млн евро
10. Таиланд — 3,2 млн евро.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон мазкур мусобақада 21 ёшгача бўлган футболчилар билан қатнашди.