Кириш Регистрация

Саад аш-Шеҳрий: «Ўзбекистон баъзи вазиятларда бизни қийин аҳволга солиб қўйди»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони U23 терма жамоаси бош мураббийи Саад аш-Шеҳрий Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу ёш тоифасида Саудия Арабистони илк марта чемпионликни қўлга киритди. Шу тариқа, мамлакатимиз футбол тарихида барча ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатларида ғолиб чиқдик. Бу биз учун муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу футболчилар 2018 йилда бўлиб ўтган U19 Осиё чемпионатида ғолиб чиқишган эди. Улар билан биргаликда ишни давом эттириб, яна бир совринни қўлга киритдик.

Финал баҳсига тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг ўйин услуби билан баъзи вазиятларда бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Аммо биз биринчи бўлиб гол уришга муваффақ бўлдик. Шундан сўнг иккинчи голни рақиб дарвозасига жойладик.

Ушбу авлод футболчилари билан ажойиб даврларни бошдан кечирдим. Энди эътиборни кейинги мусобақаларга қаратамиз. Асосий мақсадимиз эса Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш", — деди Саад аш-Шеҳри.

Киритилди: 10:10, 21.06.2022.
Ўқилди: 3280 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик